Конституцияга мувофиқ бир палатали парламент – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини шакллантириш тадбирлари кўрилди.
1993 йил 28 декабрда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида", 1994 йил 22 сентябрда " Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида" қонунлар қабул қилинди.
Олий Мажлис ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадиган 250 нафар депутатдан иборат бўлиши белгиланди.
2005 йил 27 январ куни икки палатали парламенти шакллантириш ишларига якун ясалди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ташкил этилди ва ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия фаолият юритмоқда
1. Ўзбекистон халқ демократик партияси 1991 йил 1 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтган таъсис қурилтойида ташкил топган. Ушбу қурилтойда унинг Дастури ва Низоми қабул қилинди.
2. 1995 йил 18 февралда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси (СДП) тузилди. Партиянинг Тошкентда бўлган I - таъсис Қурултойида унинг Дастури ва Низоми қабул қилинди.
3. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган партиялардан яна бири – Миллий тикланиш демократик партиясидир (МТДП). У 1995 йил 3 июнда Тошкентда бўлиб ўтган таъсис қурултойида тузилди ва партиянинг Дастури ва Низоми қабул қилинди.
4. 1998 йил 28 декабрда Ўзбекистон «Фидокорлар» миллий – демократик партияси ташкил топди. Партиянинг 1998 йил 28 декабрдаги таъсис конференциясида унинг Дастури ва Низоми тасдиқланган. Партиянинг "Фидокорлар" газетаси нашр этилмоқда.
5. 2003 йил охирида Ўзбекистон Либерал – демократик партияси ташкил топди. Унинг мақсади тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилишдан иборат. ЎзЛДП нинг «XXI аср» ҳафатлик газетаси нашр этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |