Уларнинг тутиб қолишнинг бошланиш вақти 45 минутдан олдин эмас, охири эса 10 соатдан кеч эмас, мустаҳкамлик бўйича маркаси эса — 300, 400, 500. Оқ ранг ва рангли портландцементларнинг сифати энг аввало оқлиги, ёрқинлиги ва рангининг бир текислиги билан аниқланади.
Оқ цементларни ёруғлик даражасига кўра навлари
Олий (ёруғлик коэффициенти)-80%
БЦ-1 (ёруғлик коэффициенти)-76%
БЦ-2 (ёруғлик коэффициенти-72%
Кенгаядиган цемент. Кўпгина гидравлик боғловчи моддалар қуюқланиш ва қотиш жараёнида киришиш хусусиятига эга. Бу эса конструкцияда кўзга кўринмас дарзлар ҳосил бўлишига, шунингдек, буюм умумий мустаҳкамлигининг камайишига олиб келади. Конструкция ёки буюмларнинг бузилган қисмларини, дарз ва ёриқларини тузатишда кенгаядиган цемент ишлатилади. Унинг қуюқланиш даври 10 дақиқадан кейин бошланади, қотиши 4 соатгача. Бундай цемент қуюқланиш жараёнида киришиш ўрнига кенгайиш хусусиятига эга. Унинг сувдаги чизикли кенгайиши 0,1 %га тенг бўлса, қуруқликда 3 %га тенгдир. Бундай кенгаядиган цемент гилтупроқли цементни аралаштириб олинади. Унинг 28 кундан кейинги маркаси 300 ёки 500 га тенг. Кенгаювчан цемент махсус таркибли гидравлик боғловчи модда булиб, сувда котаётганида ҳажман кенгаяди, ҳавода қотаётганида эса киришмайди-чўкмайди ёки сувда қотаётган вақтидагидан камроқ кенгаяди. Кенгаювчан цементлар гилтупрок ёки портландцемент асосида тайёрланган кенгаювчан цементлар таркибига караб куйидаги турларга булинади: гилтупрок, гипс-оҳак ва гил-тупроқ-гипс кенгаювчан цементлар. Кенгаювчан цементлар қисқа муддатда тишлашади. Қанча вақтда тишлашишига қараб тез тишлашадиган цементларга ва секин тишлашадиган цементларга бўлинади. Тез тишлашадиган цементлар камида 5 минутдан кейин тишлаша бошлаб, кечи билан 10 минутда батамом тишлашиб бўлади. Секин тишлашадиган цементлар эса камида 20 минутдан кейин тишлаша бошлаб, кечи билан 4 соатдан сўнг батамом тишлашиб бўлади Махсус тайёрланган юқори асосли алюминатлардан фойдаланиб кенгаювчан цемент ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси
Кенгаюв
чан цемент ишлаб чиқариш жараён
лари
юқори асосли алюминат тайёрлаш
юқори асосли алюминат, гилтупроқ цемент хамда гипсни бирга майдалаш
Do'stlaringiz bilan baham: |