15-mavzu: Yangi O‘zbekiston taraqqiyot strategiyasining mazmun-mohiyati, uni amalga oshirish mexanizmlari


Download 390.39 Kb.
bet2/47
Sana08.03.2023
Hajmi390.39 Kb.
#1249189
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
15-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan

Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси — инсон қадрини улуғлаган халқчил бош дастур. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти, уни яқин ва ўрта истиқболда амалга ошириш механизмлари ҳақида батафсил сўз юритилди.


Мамлакатимизда 2021 йили бўлиб ўтган ­Президент сайлови давомида давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли янги китоби, биринчи навбатда, Тадбиркорлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партия­си электорати ўртасида кенг муҳокама қилинди. Ўз навбатида, сайловолди учрашувларида Тараққиёт стратегияси ўзига хос умумхалқ муҳокамасидан ўтказилди.
Шу маънода, ўтган йил 9 сентябрдан — 5 ноя­брга қадар давом этган бу жараённи Янги Ўзбекис­тон тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамасининг биринчи босқичи сифатида қайд этиш мумкин.
Президентимиз таъбири билан айтганда“Эл-юр­тимиз биз бошлаган халқчил ислоҳотларга бугун хайрихоҳлик ва қатъий ишонч билан қараб, уларнинг ҳосили ва самарасини тезроқ кўришни истамоқда. Ана шу ҳақли талабни инобатга олган ҳолда, биз Янги Ўзбекис­тон тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқиб, сайлов жараёнида уни ўзига хос умумхалқ муҳокамасидан ўтказдик”.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”, деган ном бежиз танланмаган. Бу ном, аввало, мазкур Тараққиёт стратегияси — 2017 йил февралида тасдиқланган ва кейинги беш йил ичида ҳаётга изчил татбиқ этилган Ҳаракатлар стратегиясининг янги босқичдаги мантиқий давоми эканини англатади.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” тамойили илгари сурилган. Бинобарин, Ҳаракатлар стратегиясидаги ҳар бир йўналишни тараққиётнинг янги босқичида мантиқий, кенг кўламли ва изчил асосда ривожлантириш ҳамда янги устувор йўналишларда муҳим натижаларга эришиш кўзда тутилмоқда.

Download 390.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling