15-мавзу. Юкларни ташиш билан биргаликда амалга ошириладиган операциялар
юк манзили — юклар тўпланадиган жой; юкни ташиш тўғрисидаги шартнома
Download 133.08 Kb. Pdf ko'rish
|
15 МАВЗУ ЮКЛАРНИ ТАШИШ БИЛАН БИРГАЛИКДА АМАЛГА
юк манзили — юклар тўпланадиган жой;
юкни ташиш тўғрисидаги шартнома — ташувчи, юкни жўнатувчи ёки олувчи ўртасидаги икки томонлама шартнома, юридик ҳужжат ҳисобланади, унда юк ташиш ҳажми, муддати ва шартлари, уларга риоя қилиш юзасидан томонларнинг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлиги тартибга солинади; юкларни ташишга буюртма — юкни жўнатувчи (юкни олувчи) тузилган шартномага мувофиқ юкнинг келишилган туркумини (партиясини) келишилган муддатларда етказиб бериш учун ташувчига берадиган ҳужжат; буюртмачи — транспорт хизматларини бажариш ҳақидаги талабнома билан мурожаат қилган юкни жўнатувчи, юкни олувчи, экспедитор; инкотермс — халқаро савдо палатаси томонидан тасдиқланган ва товарларни ортиш, транспортда ташиш, тушириш ва суғурта қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро савдо шартларини билдирувчи савдо терминларининг халқаро қоидалари; йўналиш — автомобиль транспортининг юк ташиладиган манзиллар ўртасидаги олдиндан ишлаб чиқилган, энг мақбул йўли; ташиш ҳажми — юкни жўнатувчи томонидан баён қилинган ва олувчига етказиб бериш учун ташувчи томонидан қабул қилинган юк миқдори (тоннада); юкни қабул қилиб олиш — жўнатиш учун тайёрланган юкнинг ва товар-транспорт ҳужжатларининг юкни жўнатувчи томонидан ташувчига берилиши, юкнинг автотранспорт воситасига жойланиши ва юкнинг жўнатиш учун ташувчи томонидан қабул қилиб олинганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши; тиркама — юк ташиш учун хизмат қиладиган, автомобилга тиркаладиган ва ўз энергия манбаига эга бўлмаган транспорт воситаси; яримтиркама — тиркаманинг бир тури, тўлиқ массасининг бир қисми махсус қурилма орқали шатакчига берилади; йўл варақаси — автомобиль транспорт воситасини жўнатиш ва унинг ишини ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат. Йўл варақаси автомобиль ва ҳайдовчи жойлашиш жойидан чиққан пайтдан бошлаб қайтишигача уларнинг ишини ҳар томонлама тавсифлаб беради; юкни топшириш — кейинчалик юк туширилган ва у юкни олувчига берилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда товар-транспорт ҳужжатига мувофиқ юкнинг ташувчи томонидан юкни олувчига берилиши; Download 133.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling