15-мавзу. Юкларни ташиш билан биргаликда амалга ошириладиган операциялар
Товар-транспорт юкхатини юкни олувчи ва ташувчи томонидан
Download 133.08 Kb. Pdf ko'rish
|
15 МАВЗУ ЮКЛАРНИ ТАШИШ БИЛАН БИРГАЛИКДА АМАЛГА
15.3. Товар-транспорт юкхатини юкни олувчи ва ташувчи томонидан
тўлдириш Товар-транспорт юкхатини юкни олувчи томонидан тўлдириш. Юк юкни олувчига етказиб берилгандан кейин ҳайдовчи-экспедитор уч нусхадаги товар-транспорт юкхатини юк қабул қилиб олиниши учун масъул бўлган юкни олувчи ташкилотнинг вакилига топширади, у нусха кўпайтирадиган қоғоз қўйган ҳолда товар-транспорт юкхати транспорт бўлимининг тегишли реквизитларини тўртинчи, учинчи, иккинчи нусхалар изчиллигида тўлдириши шарт. «Ортиш-тушириш ишлари» бўлимида «Тушириш» қаторида қуйидаги реквизитлар тўлдирилади: «Усул» устунида тушириш усули (қўлда, механизациялаштирилган, тўккан ҳолда, ўзиағдаргич билан ва ҳоказо) ёзилади; 17 ва 18-устунларга автомобилнинг юк ортиш учун келиши ва сўнгра жўнаб кетиши куни, ойи, соати ва минутлари ёзилади ёки штамп-соат билан босилади; 19-устунга автомобилнинг юк тушириш учун туриб қолган вақти ёзилади. Ҳайдовчига ўрнатилган тарзда тўлдирилган товар-транспорт юкхати топширилгандан кейин тушириш тамом бўлган деб ҳисобланади. 20-«Масъул шахс имзоси» устунида тушириш ишлари учун жавоб берадиган юкни олувчининг вакили тегишли қаторлар тўғри тўлдирилганлигини ҳамда ҳар бир хизмат бўйича сони кўрсатилган ҳолда тушириш пайтида ҳайдовчи томонидан юкни олувчига кўрсатилган транспорт хизматлари саналадиган «Транспорт хизматлари» қаторидаги ёзувларнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Товар-транспорт юкхатининг юкнинг ҳайдовчи-экспедитор билан товарларни қабул қилувчи (кирим) моддий жавобгар шахс ўртасида қабул қилиш-топширилишини акс эттирувчи қаторларида етказиб берилган юк тамғаланган тамғанинг изи намунаси (ёки тартиб рақами) кўрсатилади. Юк юкни олувчига контейнерларда, фургонларда, цистерналарда тамға остида етказиб берилган ҳолларда юк ўринларининг ёки контейнерларнинг умумий сони (ёзув билан), мазкур товар-транспорт юкхати бўйича етказиб берилган юкнинг умумий оғирлиги 0,01 тонна аниқликкача тонналарда (ёзув билан) кўрсатилади. «Топширдим ҳайдовчи-экспедитор» қаторида ҳайдовчи ўз имзоси билан юкнинг юкни олувчига топширилганлигини тасдиқлайди. «Қабул қилдим» қаторида юкни қабул қилиб олган моддий жавобгар шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади, унинг имзоси ва ўша қаторнинг ўзида юкни олувчи корхонанинг штампи билан юкнинг қабул қилиб олинганлиги тасдиқланади. Download 133.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling