15-мавзу. Юкларни ташиш билан биргаликда амалга ошириладиган операциялар
Йўл варақалари тўрт турга бўлинади, улардан
Download 133.08 Kb. Pdf ko'rish
|
15 МАВЗУ ЮКЛАРНИ ТАШИШ БИЛАН БИРГАЛИКДА АМАЛГА
Йўл варақалари тўрт турга бўлинади, улардан:
а) 4-с намунавий шакл (ишбай) 4-иловага°мувофиқ юкларни автомобиль транспортида ташишда шартномавий тарифларнинг ишбай нархлари бўйича ҳайдовчи ишига ҳақ тўлаш шартларида юкларни ташишда қўлланилади; б) 4-п намунавий шакл (соатбай) 5-иловага°мувофиқ соатбай шартномавий тарифлар бўйича автомобиль ишига ҳақ тўлаш шартларида юкларни автомобилда ташиш ишларни бажаришда қўлланилади; в) 4-м шакл (шаҳарлараро) 6-иловага°мувофиқ юкларни автомобилда шаҳарлараро ташишни ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ юкларни шаҳарлараро ташиш бўйича ишларни юк автомобилида бажаришда қўлланилади. Ушбу шаклдаги йўл варақасининг олд томонида қизил рангда босмахона усулида «шаҳарлараро ташишлар» ёзуви қайд этилади; г) 1-шакл (халқаро) 7-иловага°мувофиқ халқаро қатновда юкларни ташиш бўйича ишларни юк автомобилида бажаришда қўлланилади. Йўл варақалари уларни бериш ваколатига эга шахс томонидан ҳайдовчи имзоси асосида фақат, ўтган иш кунининг йўл варақасини ҳайдовчи томонидан топширилиши шарти билан берилади. Юкларни шаҳарлараро ва халқаро ташишларда 4-м ва 1-шакллардаги йўл варақалари бундан узоқроқ муддатга ҳайдовчи ташишни бир суткадан ортиқ муддат давомида бажарган тақдирда берилади. Бериладиган йўл варақасида автомобиль тегишли бўлган ташкилотнинг штампи бўлиши шарт. Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ташувчиларга юк автомобилларини тасдиқланган шаклдаги йўл варақасисиз йўналишга чиқариш қатъиян тақиқланади. Товар-транспорт юкхати ва йўл варақалари расмийлаштирилиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар ушбу ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавоб берадилар ва бланкалар сарфи тўғрисидаги ойлик ҳисоботни бухгалтерияга топширадилар. Товар-транспорт юкхати ва йўл варақаларида тузатишлар қилиниши ва ўчириб-ёзишларга йўл қўйилмайди. Маълумотлар бузилиши натижасида корхонага зарар етказилишида айбдор бўлган ходимлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари реквизитларини тўлдириш мазкур Йўриқномага мувофиқ изчил равишда амалга оширилади. Download 133.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling