15-мавзу. ЎЗбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши


Download 0.77 Mb.
bet1/4
Sana24.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1291316
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5433769048376610754


15-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНИШИ


1. Иқтисодиётни ривожлантиришда хусусий тадбиркорликни аҳамияти
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар тобора салмоқли аҳамият касб этмоқдалар. Шунинг учун ҳам бугун юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш, уларни ҳар томонлама ривожлантириш орқали мазкур соҳанинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини кўпайтиришни таъминлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
2011 йилни “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши муносабати билан соҳа фаолиятини амалга оширишда давлат органларига улкан масъулият юкланди, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш мақсадида дастурлар ишлаб чиқилди.
Энг аввало тадбиркорлик тушунчаси ҳақида сўз юритсак, ҳозирги пайтда турли илмий – назарий адабиётларда табиркорлик фаолияти ва бизнес хусусида, унинг йўналишлари, тамойиллари, ҳуқуқий – иқтисодий жиҳатлари тўғрисида кўплаб олимларнинг фикрлари, мулоҳазалари кенг ўрин эгалламоқда. Уларда кўпинча тадбиркорлик фаолияти ва бизнес бир хил тушунча сифатида талқин қилинмоқда. Ҳаётимизнинг аксарият ҳолларида “бизнес” сўзини тижорат, савдо каби тушунчаларнинг синоними сифатида талқин қилинади. Кўпчилик ҳолларда эса, “тадбиркорлик” ва “бизнес”, “тижорат” ва “маркетинг” тушунчаларини бир хил фаолият сифатида кўрилади.
Аслида тадбиркорликни бизнесдан фарқи шундаки, тадбиркорлик – бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ижодкорлик, янгилик яратиш руҳи асосида ёндашиш билан боғлиқ бўлган фаолиятдир. Бизнес эса, унга нисбатан кенг тушунча бўлиб, умуман, фойда олиш нуқтаи назаридан юритилувчи фаолиятдир.
Хусусий табиркорлик – алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади. Тадбиркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёлланма меҳнатга асосланади.
Кичик бизнесда тадбиркорликни ташкил қилишнинг энг оддий шакли бу якка хусусий тадбиркорликдир.




Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling