15-sonli umumiy o‘rta ta'lim maktabi direktorining buyrug‘i maktabda tashkil etilgan to‘garaklar faoliyatini yanada takomillashtirish to‘g‘risida
ТЎГАРАКЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ МИЁРИЙ ҲУҚУҚИЙ
Download 78.5 Kb.
|
15-мактаб.Тўгарак.Буйруқ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЎГАРАКЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИ
ТЎГАРАКЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ МИЁРИЙ ҲУҚУҚИЙ
ҲУЖЖАТЛАР 1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарори. Халқ таълими Вазирлигининг 2011 йил 5 мартдаги “Мактабдан ташқари талим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги 39-сонли буйруғи. Халқ таълими Вазирлигининг 2011 йил 31 мартдаги “Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган Давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 69-сонли буйруғи. Халқ таълими Вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги “Мактабларда ташкил этиладиган тўгараклар ўқув дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 143-сонли буйруғи. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 29 августдаги 282-сонли буйруғи. ТЎГАРАКЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИ Халқ таълими Вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги “Мактабларда ташкил этиладиган тўгараклар ўқув дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 143-сонли буйруғига асосан тўгараклар фан ўқитувчилари томонидан 1 ставка иш юкламаси учун хафтасига 2 соат (1 соат “Паст ўзлаштирувчи ўқувчилар” учун, 1 соат “Иқтидорли ўқувчилар” учун) ўтилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2017 йил 1 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим-тарбия натижадорлигини таъминлашда халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари раҳбарлари масъулиятини ошириш тўғрисида”ги 367сонли буйруғининг 7 бандида ҳам барча фан ўқитувчилари томонидан (педагогик юкламасига мувофиқ ўқувчилар билан индивидуал ишлаш ҳисобидан) ҳафтасига 2 маротаба фан тўгараклари ўтилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Тўгаракларга 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари жўрналига 2-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракларга қабул қилиш 3 соат; Тўгаракларга таклиф қилинган ўқувчиларни ота-оналари билан сухбат ўтказиш Тўгарак хонасини жихозлаш 3 соат Кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар тайёрлаш. (Техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш). Тўгаракларнинг ҳар бир гуруҳига 15 нафардан кам бўлмаган ўқувчилар қабул қилинади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Download 78.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling