15-sonli umumiy o‘rta ta'lim maktabi direktorining buyrug‘i maktabda tashkil etilgan to‘garaklar faoliyatini yanada takomillashtirish to‘g‘risida
ТЎГАРАК РАҲБАРИНИНГ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ
Download 78.5 Kb.
|
15-мактаб.Тўгарак.Буйруқ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАР ЖУРНАЛИНИ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИ
- ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАР ЖАДВАЛИНИ ТУЗИШ
ТЎГАРАК РАҲБАРИНИНГ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ:
Тўгаракнинг йиллик иш режаси (Паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун) Тўгаракнинг машғулотлар журнали Кундалик назорат дафтари Машғулот ишланмаси Оммавий тадбирлар йиғма жилди Кўргазмали қуроллар Ўқувчилар ота-онасининг аризаси ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАР ЖУРНАЛИНИ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИ: 1.Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. 2.Тўгарак машғулотлари ишини хисобга олиш журнали давлат молиявий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади ва уни ҳар бир тўгарак раҳбари олиб бориши шарт. 3.Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туришлари шарт. 4.Тўгарак машғулотлари ишини ҳисобга олиш журнали бир ўқув йилига мўлжаллнаган бўлиб, у хар бир тўгаракка олиб борилиши лозм. 5.Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. 6.Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди. 7.Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. 8.Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади. 9.Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. 10.Тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради. Агарда тўгарак таркибида ўзгариш бўлса у ҳолда кетган тўгарак аъзолари фамилияси рўпарасида “рўйхатдан чиққан” деб белгиланади, янги қабул қилинганлар “тўгарак аъзолари рўйхати”га киритилиб, қабул қилинган муддати кўрсатилади. 11.Тўгарак раҳбари тўгарак аъзоларига доимий суратда техника хавсизлиги бўйича кўрсатма бериб боради. 12.Тўгарак машғулотлар журнали тўгаракларда Халқ таълими вазирлиги тамонидан тавсия этилган ҳолда ҳар бир тўгаракка алоҳида бир ўқув йили учун тутилади. Тўгарак машғулотлар журналининг тутишда бўяб ёзиш, ўчириб ёзиш, чизиб ташлаш мункин эмас. 13.Тўгарак машғулотлар журнали молиявий давлат ҳужжати ҳиссобланади ва таълим муассасасида сақланади. ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАР ЖАДВАЛИНИ ТУЗИШ Тўгарак машғулотлари жадвали тўгарак аъзолари учун қулай тартибда, педагогик ходимларнинг тақдимномасига кўра маъмурият томонидан тузилади ва тасдиқланади. Download 78.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling