16-боб. Давлат бюджети


Бюджет дефицити муаммосига нисбатан стратегик ёндашувлар (стратегиялар)


Download 0.67 Mb.
bet7/8
Sana13.12.2022
Hajmi0.67 Mb.
#1000591
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
16-БОБ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

Бюджет дефицити муаммосига нисбатан стратегик ёндашувлар (стратегиялар)
  • бюджет дефицитининг мавжудлигини математик йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилмаслик керак. Чунки, бу ҳолда, иқтисоди-ётни “даволаш” ўрнига унинг касаллиги кучаяди
  • бюджетнинг баланслилиги, даромадларнинг харажатлардан кўп-лиги соғлом ва узлуксиз ривожланаётган иқтисодиётдан дало-лат бермайди. Бюджет дефицити бўлиши мумкин
  • бюджет дефицитининг миқдори (даражаси), одатда, мамлакат ялпи миллий маҳсулотининг 2-3%дан ошмаслиги лозим. Ана шу чегарадан ошилса, уни тезроқ қисқартириш (ёки шу даражага келтириш) чораларини кўриш керак
  • бюджет дефицитини қоплаш учун, энг аввало, давлат кредити-нинг турли шаклларидан фойдаланмоқ лозим. Шунингдек, дав-лат қимматбаҳо қоғозларини молиявий бозорда жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Аксинча, миллий пул бирлиги белгила-рини зарб этувчи ускунани (станокни) ишга солмаслик керак
  • бюджет дефицитининг даражасини камайтириш ёки унга бар-ҳам бериш учун, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг ўзини “да-воламоқ” лозим. Акс ҳолда, ана шу мақсадга эришиш учун кўз-да тутилган ҳар қандай тадбир, албатта, муваффақиятсизликка учрайди
  • Бюджет дефицитининг даражасини камайтириш ёки унга бар-ҳам бериш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларнинг энг асосий йўналишлари
  • бюджет харажатларининг (маблағларининг) инвестицион йў-налишини ўзгартириш, уларни энг кўп самара берадиган йў-налишларга йўналтириш
  • давлатдан молиялаштириш ва давлат иқтисодиёти соҳасини қисқартириш, хорижий давлатларга ёрдам кўрсатишни кес-кин камайтириш
  • ҳарбий харажатларни қисқартириш
  • энг муҳим ижтимоий дастурларнигина молиялаштиришни сақ-лаб қолиб, йирик бюджет харажатларини талаб этувчи дас-турларни қабул қилишни тўхтатиб туриш
  • Марказий банк қарзларни давлат қимматбаҳо қоғозлари шак-лида расмийлаштирмасдан туриб ҳукумат органларига кре-дит беришини тақиқлаб қўйиш
  • ва бошқалар
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling