16-Маъруза. 1-тартибли чизиқли электр занжирларини ўзгармас кучланиш манбаига ўлчаш ва электр занжиридан ўтиш жараёнлари
Download 216.33 Kb.
|
Ҳар хил бошланғич шартлари бўлган С, r занжир ўткинчи жараёнини кўриб чиқайлик.
А). Зарядланмаган С конденсатори r қаршилик орқали ўзгармас кучланиш U манбасига (нолга тенг бўлган бошланғич шарт) улансин. Бу ҳолда, UC(0-)=0 демак, (16.7) дан A = - U ва (16.8) Занжирдаги ток (16.9) Б). Юқоридаги занжирдаги конденсатор коммутация онигача кучланишгача зарядланган (нолга тенг бўлмаган бошланғич шартлар). Бу холда A = - U/2 ва, демак; В). Яна шу занжирдаги конденсатор коммутациягача абсолют қиймати U га тенг кучланишгача зарядланган; зарядланишнинг ишораси барқарорлик жараёнидаги ишорага тескари, яъни Бу ҳолда Охирги мисолда сиғимдаги электр майдони энергияси бошланғич пайтда ва барқарорлик режимида бир хил бўлса ҳам, занжирда ўткинчи жараён мавжуд бўлади, чунки манба кучланиши билан конденсатордаги кучланишлар ишоралари мослаштирилмаган. Ушбу уч бошланғич шартлар учун конденсатордаги кучланишнинг ўзгариш графиги 16.1,б-расмда келтирилган. Шу расмда токлар ўзгаришининг графиги ҳам келтирилган. С, r занжирдаги ток сакраб ўзгариши мумкин, чунки занжирда индуктивлик йўқ. Шунга эътиборни қаратайликки, ҳар қандай занжирда ҳам ҳеч бўлмаганда жуда кичик индуктивлик мавжуддир. қиймати жуда катта бўлганда С, r ли занжирдаги жараёнга унинг таъсири жуда кичикдир. Лекин нинг қиймати бир неча микросекундда ёки микросекунднинг кичик улишида бўлганда, ўткинчи жараённинг тўлиқ даврида токнинг ўзгариш тезлиги шунчалар катта бўладики, индуктивликни эътиборга олмаса бўлмайди. Г). Пировардида, u(t)=U=0, uc(0-)=U0 >0 ҳолни кўрайлик. Бунда (16.9)га кўра A=U0. Бу ҳол конденсаторнинг разрядланишидир. Шартимизга кўра, ечимда фақат эркин ташкил этувчи мавжуд бўлади: (16.10) яъни разряд токи 16.1,а-расмда кўрсатилган ток йўналишига тескари оқади. Ўткинчи жараён конденсаторда захира сифатида қолган энергия билан таъминланади. Энергия балансини тузиш осон: сиғим энергиясининг камайиш тезлиги Жоуль-Ленц қонунига асосан қаршиликдаги энергия ажралишига тенг бўлиши зарур: (16.11) Юқорида аниқланган ва қийматлар охириги ифодаларга мос келади, бунга қийматларни ўрнига қўйиш билан иқрор бўлиш мумкин. Download 216.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling