16-маъруза кафолатланган хизмат модели


Download 236.5 Kb.
bet1/7
Sana09.11.2023
Hajmi236.5 Kb.
#1760290
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16-маъруза


16-МАЪРУЗА


КАФОЛАТЛАНГАН ХИЗМАТ МОДЕЛИ.
Режа:

  1. Оптик коммутациялаш технологиялари.

  2. IP-over-DWDM тармоқларида хизмат кўрсатиш сифати.

  3. Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммолар.



13.3. Оптик коммутациялаш технологиялари

DWDM технологиясига асосланган оптик тармоқ бўйлаб IP-трафикларини узатиш учун, учта асосий коммутациялаш технологияси тавсия қилинган. Шунга мос ҳолда IP-over-DWDM тармоқлари қуйидагича синфланиши мумкин:



    • Тўлқинли марштутизацияга эга бўлган тармоқлар(Wavelength Routing, WR);

    • Пакетларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар(Optical Packet Switching, OPS);

    • Блокларни оптик коммутациялашга эга бўлган тармоқлар(Optical Burst Switching, OBS).



Тўлқин узунлиги бўйича марштутизациялашга эга бўлган тармоқлар

Тўлқин узунлиги бўйича марштутизациялашга эга бўлган тармоқлар (WR)да, тармоқнинг иккита якунловчи боғламалар орасида тўлиқ оптик тўлқинли йўл яратилади.Бу оптик йўл ёруғлик йўли(lightpath) номини олган ва 13.2-расмда кўрсатилганидек йўл бўйлаб ҳар бир звено учун тўлқинли канални захиралаш йўли орқали яратилади. Барча маълумотлар бериб бўлгандан кейин ёруғлик йўли бўшайди.


WR тармоқлари, бир- бири билан ихтиёрий топологиялар орқали оптик толали линиялар билан уланган оптик кросс-коннектор (ОХС)лардан ташкил топган.
ОХС қурилмалари, маълумотлар оқимини қайси кириш портига тушганини ва улар қандай тўлқин узунликларига эгалигини фарқлаш қобилиятига эга. Натижада ёруғлик йўлининг иккита охирги нуқталари орасидаги оралиқ боғламаларда бирорта қайта ишлашни яъни Е/О ўзгартиришни ёки маълумотларни буферлашни амалга ошириш зарурати туғилмайди. Бироқ WR тармоқларда, каналларни коммутациялашга эга бўлган тармоқ турлари каби ресурсларни статистик тақсимлаш қўлланилмайди, бу эса мумкин бўлган частота полосасини жуда паст қўллашга олиб келади.



Download 236.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling