16-маъруза кафолатланган хизмат модели


Блокларни оптик коммутациялаш тармоқларда QoS


Download 236.5 Kb.
bet5/7
Sana09.11.2023
Hajmi236.5 Kb.
#1760290
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16-маъруза

Блокларни оптик коммутациялаш тармоқларда QoS

OBS тармоқларда QoSни таъминлаш сигналли (захиралаш учун) протоколларни талаб этади. Шунингдек, магистрал коммутатор блоклари учун блокларни лойихалаштириш алгоритми зарур. Бу алгоритмни асосий камчилиги шундан иборатки, юқори устунликли трафикни узатишда етарлича ушланиб қолишни киритади.


OBSда режалаштириш. Бошқарувчи блок боғламага келганида, мос келган маълумотлар блоки учун кирувчи звенода, тўлқинли канални аниқлаш учун тўлқинли каналларни режалаштириш алгоритми қўлланилади. Режалаштирувчига қуйидаги ахборотлар зарур, блокни келиш вақти ва бошқарувчи блокка нисбатан уни силжиши. Режалаштирувчи хар бир тўлқинли каналда эришиш мумкин бўлган вақтли слотларни кузатади. Агар боғламада FDL қўлланилса, маълумотлар блокини ушлаб туриш учун битта ёки бир неча FDLни танлайди, агар зарур бўлса.

    1. Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммолар

Умумий холда муаммолар иккита категорияга ажралади:



  • Тармоқ билан боғлиқ бўлмаган;

  • Тармоқ билан боғлиқ бўлган.

Тармоқ билан боғлиқ бўлмаган муаммоларга қуйидагилар киради:
Ўта юкланган серверлар (масалан, Web ёки почта), фойдаланувчилар уланишни олишга уриниш. Бу холда QoS яхшилашни умумий йўналиши серверларни модернизациялаш хисобланади ёки улар орасида юкламани оптимал ажратишли қўшимча серверларни қўллаш.
Тармоқ ишини хатоликлари. Маршрутизаторлар ва коммутаторларни конфигурациялаш жараённи мураккаб ва тасдиқланган хатоликлари хисобланади. Масалан, маршрутизациялаш муаммосига олиб келадиган хатолик туфайли IP-адресни дубликат конфигурацияси тузилиши мумкин.
Тармоқ билан боғлиқ бўлган муаммолар:
Қурилмалар муаммоси. Маршрутизаторлар ва коммутаторлар секундига миллион пакетларни қайта ишлаш учун зарур бўлган мураккаб қурилма ва дастурий таъминланган мураккаб тизим хисобланади.
Уланиш тармоғини ўтказиш қобилиятини камчилиги. Экономик томондан хар доим паст тезликли уланиш каналлари (масалан, dial-up бўйича) ва ўта юкланган каналлар мавжуд. Берилган муаммо кўриниши учун техник ечим оддий ва тушунарли:

  • ўтказиш қобилиятини қўшиш;

  • кейинги қайта ишлаш учун трафик классификацияси ва уни турли маркировкаси, яъни трафикни кўпайтириш (policing) ва чегаралашни (shaping) қўллаб.

Баъзи каналларни ўта юкланганлиги сабабли трафикни нотекис тақсимланиши. Бу магистралларда QoS билан боғлиқ муаммоларни умумий сабаби. Бундай ўта юкланган каналлар пакетларни катта ушланиб қолиш вақтига, джиттер ёки пакетларни йўқолишига сабаб бўлади. Тармоқда бундай «иссиқ нуқталар» сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • кутилмаган холатлар, тола узилиши ёки қурилмани рад этиши;

  • трафик моделини ўзгариши. Магистралда қўшимча ўтказиш оралиғи хар доим керакли вақтда ва керакли жойда етарлича бўлмаслиги мумкин. Масалан, Web сайтга кутилмаган уланиш ёки мультимедиали трафикни режалаштирилмаган узатиш баъзи бир каналларни ўта юкланишига сабаб бўлиши мумкин.

Юқорида кўриб чиқилган муаммоларни ечимларига йўналшни кўриб чиқамиз.

Download 236.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling