16-мавзу. Маркетинг фаолиятини режалаштириш режа: Маркетинг назорати ва аудити


Download 275 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi275 Kb.
#1494259
Bog'liq
16 Мавзу Маркетинг фаолиятини режалаштириш давоми

  • 1. МАРКЕТИНГ НАЗОРАТИ ВА ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
  • Маркетинг назорати – бу маркетинг стратегиялари ва режаларининг натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, маркетинг мақсадларига эришишни таъминловчи ўзгаришлар киритиш бўйича тадбирлар комплексига айтилади.
  • Маркетинг назоратининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
  • хатоликларни камайтириш;
  • яхшилаш имкониятини аниқлаш;
  • бўлаётган ўзгаришларига корхона мослашувчанлиги қанчалик мос келишини аниқлаш ва ҳоказолар.
  • Маркетинг назоратининг қуйидаги турлари мавжуд:
  • Йиллик режани бажарилишини назорат қилиш (сотилишлар ҳажмлари, бозор улуши, маркетинг ҳаражатлари ва сотилишлар ҳажми ўртасидаги нисбат, молия таҳлили ёрдамида назорат қилинади);
  • Фойдалиликни назорат қилиш;
  • Стратегик назорат.
  • Маркетингни назорат қилиш жараёни 5 та асосий босқични ўз ичига олади:
  • назорат қилишга мўлжалланган режа кўрсаткичларини асослаш;
  • фаолиятнинг ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларини ўлчаш;
  • фаолиятни режа ва ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларига солиштириш;
  • режа кўрсаткичларидан ҳақиқий кўрсаткич фарқи таҳлили;
  • янги режалар ишлаб чиқиш ва режани таҳрирлаш.
  • Аудит – корхона, фирма, компанияларнинг молиявий хўжалик фаолиятини текшириб бориш, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказишдир.
  • Аудит (инг. аудит – у эшитади) – муайян ваколатлар берилган шахслар – аудиторлар (аудиторлар фирмалари) томонидан хўжалик юритаётган субъектларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий ва хўжалик операцияларининг мамлакат қонунларига мувофиқлигини текшириш мақсадларида ўтказиладиган молия ҳужжатлари экспертизаси ва таҳлили.
  • Маркетинг фаолияти 2 хил аудит қилинади:
  • Ташқи аудити. Товарни, реклама алоқаларини, фойдаланувчилар билан мулоқотни, миш-мишларни ва бошқаларни аудит қилиш орқали потенциал харидорлар ва содиқ мижозлар томонидан бренд қиймати ва қабул қилиниши таҳлил қилинади.
  • Ички аудити. Компания бренд бўлиб ёйилишида бевосита иштирок этадиган ходимларнинг компанияга бўлган муносабатини таҳлил қилиш.
  • Маркетинг аудитини ўтказиш учун тавсия этиладиган намунавий саволлар рўйхати.
  • Дизайн элементлари - логотип, қадоқлаш, қўшимча график элементлар борми?
  • Товар белгиси билан вербал (оғзаки) боғлиқлик борми?
  • Товар белгиси билан боғлиқ бўлган махсус вакил борми?
  • Товар белгиси билан боғлиқ қўшиқ борми?
  • Товар белгиси билан боғлиқ бўлган белгилар (ҳақиқий ёки хаёлий) борми?
  • Маҳсулотни намойиш қилишнинг усуллари борми?
  • Товар имиджига мос келадиган реклама тадбирлари мавжудми?
  • Товар белгиси билан боғлиқ ҳомийлик мавжудми?
  • Товар белгиси билан идентификация (аниқланадиган) қилинадиган дизайн элементлари мавжудми?
  • Қандай ўзига хос ранглар (бирикмалар) товар белгиси билан боғлиқ эсга олинади?
  • Товар белгиси билан боғлиқ афсоналар борми?

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !!!

  • ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !!!

Download 275 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling