Истеъмолчилар дидининг бошқа мамлакат буюмларига нисбатан ўзгариши.
Баҳодаги нисбий ўзгаришлар.
Спекуляция.
Нисбий реал фоиз ставкалари.
Турли мамлакатларда даромадлардаги нисбий ўзгаришлар.
Таъсир этувчи омиллар
Валюта курси
Номинал валюта курси
Реал валюта курси
Валюталарнинг алмашинув курси дейилади.
Реал валюта курси икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг нисбий баҳосидир
Реал валюта курси бир мамлакат товарлари бошқа мамлакат товарларига алмашиши мумкин бўлган нисбатни кўрсатади, шу туфайли у савдо шароити ҳам деб юритилади.
Номинал ва реал валюта курслари ўртасидаги нисбат қуйидаги кўринишга эга.
бу ерда : Еr – реал валюта курси; Еn - номинал валюта курси ;
Рd – миллий валютада кўрсатилган ички баҳолар даражаси (индекси);
Рt – хорижий валютада кўрсатилган чет элдаги баҳолар даражаси (индекси).
Ҳар иккала мамлакатдаги баҳолар даражаси (индекси) бир хил базис йилга нисбатан берилган. Реал валюта курсининг кўтарилиши (пасайиши) бу мамлакат товарлари рақобатбардошлигининг пасайганлиги (ошганлиги) тўғрисида гувоҳлик беради.
Харид қобиляти паритети концепцияси нархларнинг тенглашуви назариясига асосланади. Яъни, бир хил товар турли жойларда ҳар хил нархларда сотилиши ўзоқ давом этмайди Агарда, АҚШ долларига мамлакат ичида чет мамлакатларга нисбатан кўпроқ маҳсулот сотиб олиш мумкин бўлса, у ҳолда мамлакат ичкарисида сотиб олинган маҳсулотни четга сотиш орқали фойда олиш мумкин. Оқибатда фойда олиш мақсадида хорижга товар олиб чиқиш кўпаяди ва баҳолар тенлашишига сабаб бўлади.
Харид қобилияти паритети концепциясига кўра валюта курси доимо турли мамлакатларда баҳолар даражасининг ўзгариши натижасида келиб чиқадиган фарқни қоплаш учун зарур бўлган даражада ўзгаради. Яъни:
бу ерда: r — хорижий валютанинг миллий валютадаги баҳоси;
Pd — ички баҳолар даражаси; Pt — чет элдаги баҳолар даражаси.
Валюта таклифининг қисқариши унинг реал алмаштириш курсини оширади. Натижада, миллий маҳсулотлар хорижликларникига нисбатан қимматлашади. Бу эса, ўз навбатида, экспортнинг қисқаришига ва импортнинг ошишига олиб келади. Оқибатда жорий операциялар ҳисобида тақчиллик пайдо.
Do'stlaringiz bilan baham: |