16-мавзу Валюта курси
Download 80.87 Kb.
|
16-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро битимларда фойдаланиладиган тўлов ва кредит воситаларини (олтин, энг ривожланган мамлакатларнинг миллий валюталари, халқаро пул бирликлари
16.1. Валюта ва валюта тизими тушунчаси 16.2. Валюта бозори ва валюта курсини белгиловчи омиллар Халқаро валюта муносабатлари пулнинг халқаро тўлов жараёнига хизмат қилиши жараёнида вужудга келади. У ташқи савдо билан бирга пайдо бўлди ва ривожланишнинг ўзоқ йўлини босиб ўтди. Тарих давомида жаҳон пули ва халқаро ҳисоб-китоб шакллари ўзгарди. Бир вақтда валюта муносабатлари аҳамияти ўсди ва уларнинг нисбатан мустақил даражаси ошди. Товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи ҳаракати мамлакатдан мамлакатга кўчадиган пул массасалари оқими ёрдамида амалга ошади. Бу ҳаракатни тартибга солиш зарурлиги халқаро валюта тизими ва жаҳон валюта тизимларининг шаклланишига олиб келди. Валюта – кенг маънода мамлакат пул бирлигини (масалан, сўм, доллар, евро, фунт-стерлинг ва ҳоказо) англатади. Қисқа маънода валюта атамаси чет давлатларнинг пул белгиси маъносида қўлланилади. Ҳар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга. Миллий валюта тизими базасида жаҳон бозори ривожланиши натижасида таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш шакли бўлган жаҳон валюта тизими амал қилади. Мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар оқими кўпайгани сари пул воситаларини айирбошлаши ҳам тобора ошиб боради, ўзаро ҳисоб-китоблардаги номутаносиблик муаммолари юзага келади. Буларнинг барчаси жаҳон валюта тизимининг барпо этилишига объектив шарт-шароитлар яратади. Унинг мақсади - мамлакатлар ўртасидаги барча турдаги битимларни амалга оширишни тартибга солишдан ва шунингдек, бу ишларни тезлаштиришдан иборат. Шундай қилиб, жаҳон валюта тизими - бу, халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир. Жаҳон валюта тизими Халқаро битимларда фойдаланиладиган тўлов ва кредит воситаларини (олтин, энг ривожланган мамлакатларнинг миллий валюталари, халқаро пул бирликлари) Download 80.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling