16-мавзу: Юридик шахслардан ундириладиган акциз солиғи (2022 йил)


Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби, хисоб-китобни тақдим этиш тартиби


Download 1.42 Mb.
bet8/10
Sana01.11.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1738842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Акциз кушимча

4. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби, хисоб-китобни тақдим этиш тартиби
Акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш аниқланадиган солиқ солинадиган базадан ва акциз солиғининг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича (ставка уларнинг қийматига нисбатан фоизларда белгиланган, яъни адвалор) солиқ солинадиган база – реализация қилинган товарларнинг акциз солиғи ва ҚҚСсиз қиймати ҳисобланади.
Мисол. Корхона заргарлик буюмларини чиқаради. 2019 йилнинг январь ойида реализация қилинган маҳсулотнинг улгуржи-сотиш қиймати (акциз ва ҚҚСсиз), ёки бошқача айтганда, акциз бўйича солиқ солинадиган база 115 млн. сўмни ташкил этган. Республикада ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларига акциз солиғининг ставкаси (2019 йилда) 25%га тенг. Акциз солиғи 28,75 млн. сўмни ташкил қилади (115 х 25 : 100) . 
Агар акциз солиғининг ставкаси маҳсулот бирлиги учун қатъий белгиланган пуллик сумма тарзида ўрнатилган бўлса, солиқ солинадиган база акцизга тортиладиган товарларнинг натурада ифодаланган моддий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (литр, килограм, тонна, дона ва бошқалар).
Мисол. Корхона 50 минг дал (Дал (декалитр) – спиртли ичимликлар ҳажмининг ўлчови, 1 дал = 10 литр.) пиво ишлаб чиқарди ва реализация қилди. 2019 йилда республикада чиқариладиган пивога – 1 дал учун 9 200 сўм ставкали акциз солиғи белгиланган. Ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган пиво бўйича акциз солиғининг суммаси 460,0 млн. сўмни ташкил қилади (50 000 х 9 200).
Айрим вазиятларда солиқ солинадиган базани аниқлашнинг ўзига хос тарафлари.
1. Акцизга тортиладиган товарларни иш ҳақи ёки дивидендлар ҳисобига бериш, текинга ёки бошқа товарга (ишлар, хизматларга) айирбошлаш эвазига бериш, шунингдек таннархидан паст нархга сотиш бўйича операциялар.
Солиқ кодексига асосан, ушбу ҳолларда солиқ тўловчи товарларни топшириш пайтида белгилаган, лекин унинг ҳақиқий таннархидан кам бўлмаган нарх асосида ҳисобланган қиймат солиқ солинадиган база бўлади. 
Мисол. Январда таннархи 200 минг сўмни ташкил қилган маҳсулот ишлаб чиқарилган. Маҳсулотга талаб бўлмаганлиги сабабли корхона уни паст нархда 180 минг сўмга сотди (ҚҚС ва акциз солиғини ҳисобга олмаганда). Реализация қилиш таннархдан паст бўлган нархда амалга оширилганлиги сабаблисолиқ солинадиган база сифатида 200 минг сўм олинади (таннарх).
Айрим вазиятларда солиқ солинадиган базани аниқлашнинг ўзига хос тарафлари.
2. Маҳсулот қайта ишлашга олинган хом ашёдан ишлаб чиқарилган. Фоизли ставкалар белгиланган акцизга тортиладиган товарлар бўйича, агар улар қайта ишлашга олинган хом ашёдан ишлаб чиқарилган бўлса, солиқ солинадиган база ушбу хом ашёнинг қийматини ҳам, бажарилган ишларнинг қийматини ҳам ўз ичига олади.
Мисол. «А» компанияси буюртмачининг материалларидан тилла ва кумуш заргарлик буюмларини тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатади. Қайта ишлашга олинган хом ашёнинг қиймати – 4 000 минг сўм. Бунда корхонанинг тушуми (бажарилган ишнинг қиймати, хом ашёнинг қиймати ҳисобга олинмаган) 1 950 минг сўмни ташкил этди. Акциз солиғини ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база 5 950 минг сўмни ташки этади (4 000 + 1 950). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling