16-мавзу: Юридик шахслардан ундириладиган акциз солиғи (2022 йил)


Акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга ошириладиган сана


Download 1.42 Mb.
bet5/10
Sana01.11.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1738842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Акциз кушимча

2. Акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга ошириладиган сана
  • Акциз тўланадиган товарлар олувчига жўнатилган (топширилган) кун, акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган санадир.
  • Гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарлар гаровга қўювчи томонидан топширилган тақдирда, гаров нарсасига бўлган мулк ҳуқуқи ўтган сана гаровга қўювчи учун реализация қилиш обороти амалга оширилган санадир.
  • Импорт қилинаётган акциз тўланадиган товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилган сана уларга доир операция амалга оширилган санадир.

Мисол учун, тижорат банки корхонага кредит берди. Кредитни таъминлаш гарови сифатида корхона ишлаб чиқарган акциз солиғига тортиладиган маҳсулот қўйилган. Мазкур ҳолда мулкка бўлган ҳуқуқ ўтмайди ва тегишинча акциз солиғи солинадиган объект ҳам ҳосил бўлмайди, негаки гаров предмети банкнинг мулки эмас. Агар келишилган муддатда кредит сўндирилмайдиган бўлса, гаровга қўйилган акциз солинадиган товарга бўлган мулк ҳуқуқи банкка ўтади ва унинг ҳисобига мажбурият сўндирилади. Шунга мос равишда, гаровга қўювчида (товарнинг собиқ эгасида) солиқ солинадиган объект айнан мулк ҳуқуқи ўтган санада юзага келади.
3. Акциз тўланадиган товарлар экспортини тасдиқлаш, акциз тўланадиган товарлар рўйхати ва акциз солиғи ставкалари
Акциз тўланадиган товарлар экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир
экспорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларни етказиб бериш учун тузилган контракт
1
товарларни экспорт режимида чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;
2
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидаги ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.
3
2019 йил 1 январдан бошлаб:
бир вақтнинг ўзида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақини ойига 2000 сўмга пасайтирилди ҳамда кўрсатилган хизматларнинг умумий қийматидан 15 фоиз ставкада мобиль алоқа хизмати учун акциз солиғи жорий қилинди;

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling