Акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.
Акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекснинг 232-моддасига мувофиқ аниқланадиган солиқ солинадиган базадан ва акциз солиғининг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Йил ойи солиқ давридир.
Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш ҳоллари мустасно. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда ҳисоб-китоб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.
Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи акциз маркалари олингунига қадар тўланади.
5. Солиқ тўлаш тартиби, акциз солиғи тўланадиган товарларни акциз маркалари билан тамғалаш
Акциз солиғининг ҳисоб-китоби
Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади
Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Акциз солиғини тўлаш
ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган, шунингдек унинг божхона ҳудудига импорт қилинадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда акциз маркалари билан тамғаланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |