16-multidisciplinary online distance conference on "scientific and practical research in uzbekistan" part-14


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/61
Sana12.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1262803
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   61
Bog'liq
2.Falsafa va xayot soxasidagi karashlar

Калит сўзлар: илм-фан,технология,иллатлар,маърифат, маҳалла,оила,миллат, илмий-
тадқиқот, нотинч, концептуал, тиббий хизмат, соғлом фарзанд, никоҳ, тиббий маданият.
Оила-мукаддас гўша. Таьбир жоиз бўлса, ватан ичра мўьжаз ватандир. Эркак ва аёлнинг 
бир бирига жуда юксак ишончи ва ҳурмати барқарор оилани мустаҳкам қўрғонга қиёсласа 
бўлади. Зотан, ана шундай оилада ҳаёт абадийлиги таьминланади, келажак авлод ҳақиқий 
тарбия ўчоғидан баҳраманд бўлади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, миллат ҳам шу қадар 
қудратли ва барқарор бўлади.
Оила-мўъжаз ватан, демак, фарзандларимиз бу муқаддас маъвода ўсиб-улғайиши, 
илм чўққиларини эгаллаши, ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб тарбияланиши лозим. 
Бундай фарзандлар ҳар қандай вазиятда ҳам аҳд-паймонида қатъий туради, эл-юрт фаро-
вонлиги йўлида садоқат билан меҳнат қилади. Модомики, фарзандларимиз етук инсон-
лар бўлишини истар эканмиз, улар намунали оилада камол топиши ҳақида қайғуришимиз 
айни заруратдир.
Давлатимиз раҳбари айтганларидек, бугун жамоатчилик уйғониши ва ислоҳотлар жа-
раёнида фаоллашиши ҳар қачонгидан муҳим. Нега шундай? Сир эмас, ҳозиргиглобаллаш
увдавридаинсонияткаттасиновнибошданкечиряпти. Замонавийилм-фанватехнологияларим
кониятиданбаҳрамандбўлганимизҳолда, ёмон иллатлар оиламизга, онгу шууримизга ки-
риб келиб, чалкашликларни келтириб чиқармоқда. Бу таҳдиддан, айниқса, ёшларимиз кўп 
азият чекмоқдалар.Шундай вазиятда жаҳоний таҳдиддан сақланишнинг бирдан-бир йўли 
бу, албатта, маърифатдир. Фарзандларимизни маънавиятли қилиб тарбиялаш фақатгина 
мактаб, маҳалла ёки оиланинг иши эмас, у умумхалқ вазифасидир, десак айни ҳақиқатдир.
Бугун ёшларимизнинг эришаётган ютуқ ва марраларини кўриб, бирдек қувонамиз. 
Айниқса, спорт ва илм-фан бобидаги муваффақиятлари ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Аммо 
шунга қарамай, ёш авлод тарбияси билан боғлиқ муаммолар ҳам кўзга ташланаётир. Ху-
сусан, оилавий ажрашишлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кўпайиши, миллий урф-одат ва 
қадриятларга бўлган ҳурматсизликнинг кучайиши, алдамчи ғоялар кетидан эргашиб кетиш 
ҳолатлари ортгани барчани ҳушёрликка чоғлади. Ана шу ҳаётий зарурат боис Мурожаат-
нома ва Ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилдики, улар маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-
маънавий муҳитни соғломлаштириш орқали ёшларни Ватанга садоқатли инсонлар қилиб 
камолга етказишда муҳим аҳамият касб этишига ишонамиз.Бугун замон биздан маҳалла ва 
оила институтларини мустаҳкамлаш масаласига чуқур илмий ёндашувни, муаммо ечими-
да инновацион усулларни қўллашни, соҳада илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда жамоат 
ташкилотлари билан амалий ҳамкорликда иш олиб боришни талаб этмоқда. Шундагина 
нотинч ва низоли оилалар муаммоларини ҳал этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, 
замонавий намунали оила мезонлари, “Соғлом оила — соғлом жамият” концептуал ғояни 


47

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling