16-multidisciplinary online distance conference on "scientific and practical research in uzbekistan" part-14
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
4.Sosiologiya va politologiyaning jamiyatimizda tutgan orni
4
Июнь 17 сиёсатда кузатилган энг катта воқеликлардан бири шундаки, йил давомида кадрлар алма- шинувининг тез ва кутилмаганда юз беришининг гувоҳи бўлдик. Бундай лавозимий ўзгаришларнинг олдинги даврлардан фарқли жиҳатларидан бири ман- сабга тайинланаётган шахслариинг ёши 30-40 ёшни ташкил этаётгани, муҳим лавозимлар- га пухта малака ва кучли билимга эга бўлган кадрларнинг қўйилаётганида ўз ифодасини топмоқда. зеро, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, авваламбор, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъ- улиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғликдир. Президент томонидан олиб борилаётган кадрлар сиёсатидан англаш мумкин бўлган яна бир ҳақиқат шундаки, тизимда ўзгариш юз бериши билан эски раҳбарлар хизматидан ҳам тўлик воз кечилмади. Уларнинг энг сараси ўз фаолиятини давом эттирмокда. Конституциямизда давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат ки- лиши тўғрисидаги норма мавжуд. Унинг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида Маь- мурий ислоҳотлар концепцияси кабул қилинди. Унга давлат бошқаруви тизимини туб- дан ислоҳ қилишнинг олтита устувор йўналиши белгиланди ва махсус «йўл харитаси»га мувофиқ юздан ортиқ ижро ҳокимияти органлари фаолияти қайта кўриб чикилмокда. Маъ- мурий ислоҳотларни амалга оширишдан асосий мақсад ихчам ва профессионал ижро орган- лари ва замонавий менежментга асосланган бошқарув тизимини яратишдан иборат экани ибратлидир. Ўтган даврда яна бир муҳим ҳужжат -»Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Пре- зидент Фармони қабул қилинди. Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизйдан зиёдини 30 ёшгача булган ёшлар ташкил этади. Ёшлар учун уларнинг соғлом туғилишидан бошлаб, токи мустакил ҳаётга киргунича барча шароитларни яратиб бериш максадида катта ишлар амалга оширилмоқда. Халқаро жамоатчилик Ўзбекистонда кечаётан ўзгаришларни хайрихоҳлик билан қабул қилмоқда. «Жамиятда кўтаринкилик сезилиб турибди, дейди Марказий Осиё ва Кавказ ин- ститути (АҚШ) раҳбари Фредерик Старр журналистларнинг Ўзбекистонда Президент сай- ловидан кейин юз берган ўзгаришлар ҳақидаги саволига жавоб кайтарар экан, Келажакка ишонч ҳисси кун сайин кучаймоқда. Одамлар мавҳум сўзлар эмас, балки амалий қадамларга бажонидил муносабатини билдирмоқда» [4]. Хулоса ўрнида охирги уч йил давомида тез-тез такрорланаётган «Стратегия, бу ўзига хос миллий гоя. Ундаги бешта йўналишнинг ҳар бирини амалга ошириш учун халқимиз бир мушт бўлиб ҳаракат килиши керак бўлади» [5] деган фикрни келтириш мантиқий кўринади. Президентимиз БМТ минбаридан туриб айтганларидек, стратегиямизни ишлаб чикишда биз ўзимизга четдан назар ташлаб, салоҳият ва имкониятимизни холис баҳолаш билан бирга хато ва камчиликларимизни ҳам атрофлича танқидий тахлил килдик, зеро, соғлом танқид - ҳақикий ривожланиш кафолатларидан биридир. Адабиётлар 1. Ш. М. Мирзиёев. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олий- жаноб халкимиз билан бирга қурамиз!// «Халк сўзи» газетася, 2016 йил, 15 декабр. 2. Узб екистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинпш куннинг 25 йиллйгига бағишланган тантанали йиғилишдаги нутқи.// «Халқ сўзи», 2017 йил, 9 декабр 3. «Халқ сўзи» газетаси, 2017 йил 5 декабр. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling