16-multidisciplinary online distance conference on "scientific and practical research in uzbekistan" part-14
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
4.Sosiologiya va politologiyaning jamiyatimizda tutgan orni
Социология ва политологиянинг
жамиятимизда тутган ўрни 8 4 Июнь 17 чанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим. Хусусан: - аҳоли ўртасида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган толерант дунёқарашни шакллантириш; - мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий- маърифий ислоҳотларнинг, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиш; - оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиш, ёшларнинг толерант дунёқарашини шакллантиришда замонавий ахборот- коммуникация технологияларини кенг жорий этиш; - ёшлар орасида тинчлик ва осойишталикка, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали тарғибот ишларини олиб бориш; - ёшларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида бунёдкорлик ғояларини кучайтириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш устида ишларни олим бориш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Агар инсон атрофидаги инсонлар, воқеа-ҳодисаларга, ўзгаришларга, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа янгилик ҳамда ўзгаришларга нисбатан толерант муносабатда бўлмас экан, у барча ислоҳотларни тўғри қабул қила олмайди ва уларга нисбатан ишончсизлик, салбий муносабатда бўлишига олиб келади. Шунинг учун ёшларнинг толерант дунёқарашини шакллантириш, яъни уларнинг дунёқараши кенг бўлиши, замон билан ҳамнафас бўлиши олиб борилаётган ислоҳотларга нисбатан даҳлдорлик ҳиссин ошишига олиб келади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори / 03.05.2019. http://uza.uz/ 2. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузаси. 7 декабр 2016, Манба: www.gazeta.uz, uza.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling