17- маъруза. Курилма харакати бузилишларини олдини олиш


Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ишлаш қобилияти кўрсаткичлари ва тушунчалар


Download 45.8 Kb.
bet2/3
Sana15.06.2023
Hajmi45.8 Kb.
#1481457
1   2   3

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ишлаш қобилияти кўрсаткичлари ва тушунчалар


Транспорт воситасининг техник ҳолати унинг ишлаш қобилияти ва созлик даражаси билан баҳоланади.
Йўл ўтиши билан транспорт воситасининг техник ҳолати йейилиш, носозлик ва бошқа сабабларга кўра ёмонлашади. Бунда унинг эксплуатацион сифат кўрсаткичлари ҳам пасаяди. Транспорт воситасининг эксплуатацион сифат кўрсаткичлари бир вақтнинг ўзида унинг техник ҳолати кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади. Куйида транспорт воситаси агрегат ва тизимларининг техник ҳолат кўрсаткичлари келтирилган:
1. Комплекс кўрсаткичлар:
- мукаммал(капитал) таъмирлашгача юрилган йўл; тезлик (тезланиш) олаётган вақтидаги қуввати; ёнилги сарфи; етакчи гилдиракнинг эркин думалаш йўли.
2. Двигател ва унинг тизимлари:
ишга туширишнинг енгиллиги; бурқсаш; мой сарфи; мой ва сувнинг сизиб оқиши; совутиш суюқлигининг ҳарорати; мой босими; гувиллаш ва шовқинли ишлаши; цилиндр-поршен гуруҳининг йейилганлик белгилари (сиқилиш босимининг камайиши, газларнинг картерга ўтиши ва ҳ.к.); мой ва филтр ҳолати.
3. Таъминот тизими:
ёнилгиниг сизиб оқиши; ҳаво тозалагичнинг ифлосланиши; ишлатилган газлар таркиби.
4. Электр жиҳозлари:
ўт олдиришни ўрнатиш бурчаги; узгич контактларининг туташган ҳолати бурчаги; шамлар, галтак ва конденсатор ишларидаги бузилиш белгилари; фара нурларининг кучи ва йўналганлиги; генератор, реле-созлагич, стартер, аккумулятор батареяси ва электр занжирларининг иш қобилияти.
5. Трансмиссия:
гувиллаш, шовқинли ишлаш, тебранишлар ва трансмиссия агрегатларининг қизиб кетиши; илашманинг чарх уриши; илашма тепкисининг узиш кучи; илашма тепкисининг эркин йўли; трансмиссия фойдали иш коэффициенти.
6. Юриш қисми:
шиналардаги ҳаво босими; гилдирак дискларининг маҳкамланиши: шкворен люфтлари; бошқарув гилдиракларини ўрнатиш бурчаклари; амортизатордаги носозликлар белгилари; гилдирак подшипникларидаги люфтлар.
7. Тормозлар:
колодка ва тормоз барабанлари орасидаги тирқишлар; тормозланиш йўли ва транспорт воситасининг секинлашуви миқдори; тормоз кучи; гилдирак тормозларининг бир вақтда ишлаши (синхронлиги); тепкининг эркин йўли ва кучи; тормоз суюқлигининг сизиб оқиши ва ҳавонинг сирқиб чиқиши.
8. Рул бошқармаси:
люфтлар: рул чамбараги, тортқи шарнирлари, маятникли (тебрангичли) ричаг ва ҳ.к.; бурилиш жараёнида рул чамбарагида содир бўладиган куч (кучланиш); рул колонкасининг маҳкамланиши; мойнинг сатҳи; гидрокучайтиргичдаги мой босими.
9. Кузов:
пачоқликлар, дарзлар; бўёқларнинг ҳолати; занглаш (коррозия); маҳкамланган жойларнинг бўшаб қолиши; тебранишлар; чанг ва ишлатилган газларнинг кузов ичига кириб қолиши; ифлосланганлик.
Транспорт воситасининг техник ҳолати кўрсаткичлари техник хизмат кўрсатиш жараёнида муҳим ўрин тутади. У транспорт воситаси созлигини назорат этиш, керакли созлаш, таъмирлаш ишлари ҳажмини аниқлаш, техник ресурс ёки навбатдаги техник хизмат кўрсатишгача бўлган бузилишларсиз ишлаш давомийлигини аниқлаш имконини беради.
Бу кўрсаткичлар янги транспорт воситаси ишлай бошлаганидан то бузилиш содир бўлгунча ўзгаради. Шунинг учун унинг чегаравий меъёрларини (иш муддатларини) билиш ва мабодо, чегаравий меъёрлар намоён бўлса, транспорт воситаси эксплуатацияси тўхтатилиши шарт. Ундан ташқари вақт ўтиши билан меъёрларнинг ўзгариш динамикасини ҳам билиш лозим, зеро бунинг натижасида навбатдаги техник хизмат кўрсатиш ва хамда жорий таъмирлашгача бўлган ресурсни аниқлаш мумкин.
Кўп ҳолларда агрегат ва механизмларнинг конструкцион ўлчамларини (параметрларини) аниқлаш учун уларни қисман ёки тўлиқ бўлакларга ажратишга тўгри келади. Лекин агрегат ва механизмларнинг техник ҳолат параметрларини бошқача йўл билан ҳам аниқласа бўлади, яъни диагностик параметрлар ёрдами билан. Мисол: двигателнинг қуввати, мойнинг сарф бўлиши, цилиндрдаги компрессия (иккинчи тактидаги босим) ва ҳ.к.
Транспорт воситасининг техник ҳолати параметрлари эксплуатация жараёнида ўзининг бошлангич қийматидан (Уб) то охирги қийматигача (Уох) ўзгаради (2-расм). Масалан, тормоз механизми ишлаганда барабан билан устқўйма (ишқаланиш қопламаси) орасидаги тирқиш ошиб боради 11.
Тормозланиш йўлининг охирги қиймати Sтох ва унга тўгри келадиган Уох 1-оралиқ транспорт воситаси ёки агрегатнинг ишлаш қобилиятини, яъни 0LiLp ёки УБ Уi УОХ транспорт воситасининг ишлаш шартини кўрсатади.
2-оралиқ транспорт воситаси ёки агрегатнинг ишламаслигини, яъни бузилганлигини кўрсатади.
Транспорт воситасининг ишлаш давомийлиги (наработка) соатлар ёки босиб ўтилган йўл ёрдамида ўлчанади. Транспорт воситасининг охирги техник ҳолати қийматигача юрган йўли ёки ишлаган соатлари миқдори унинг ресурси деб аталади.

у 2
Sт уОХ
уРЭ
уi
1
уб

SТОХ SТб 0 LI L


LO
LP
2-расм. Техник ҳолат параметрининг ўзгариши ва унинг олдини олишга таъсир этиш схемаси
Уб – бошлангич ёки берилган техник ҳолат параметрининг қиймати;
УОХ ва УРЭ – охирги ва қабул килиш мумкин бўлган (рухсат этилган) техник ҳолат параметрининг қиймати;
Уi – жорий вақтдаги техник ҳолат параметрининг қиймати;
LР – техник ҳолат параметрининг охирги қийматигача ишлаш вақти (йўл), яъни ресурси;
Lо – энг қулай техник хизмат кўрсатиш даврийлиги қиймати;
Sтб ва Sтох – тормозланиш йўлининг бошлангич ва охирги қиймати.
Транспорт воситаси техник ҳолатини аниқ белгилаш ва бузилишсиз ишлаш ресурсини олдиндан айтиб бериш учун унинг ҳар бирини алоҳида текшириш керак. Автокорхона шароитларида агрегат ва механизмларни ечмасдан текшириш мақсадга мувофик. Бундай текшириш техник диагностикалаш дейилади (диагностика масалалари мазкур китобнинг
2-бўлимида ёритилган).
Транспорт воситасининг ишлаш қобилияти – бу унинг белгиланган параметрлар миқдорларини меъёрий-техник хужжатларда келтирилган чегараларда сақлаган ҳолда ўз вазифаларини бажаришидир.

Download 45.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling