17- mavzu. Mehnat bozori va ta’limning raqamli transformatsiyasi


Download 4.88 Mb.
bet5/9
Sana14.10.2023
Hajmi4.88 Mb.
#1702283
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-MAVZU. RAQAMLI MAMLAKAT

Инжиниринг фирмалари


– бир томондан илмий изланишларни лойиҳалар билан, иккинчи томондан, янгиликларни ишлаб чиқариш билан ўзига хос равишда боғлаб турадиган ташкилотлардир. Инжиниринг фаолияти билан машғул фирмалар турли хил ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш, лойиҳалаштириш, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптимал равишда ташкил қилиш билан шуғулланадилар.

Технологик парк


– анча мураккаб функционал тузилмага эга бўлган илмий ишлаб чиқариш ҳудудий комплекси бўлиб, унинг асосий вазифаси – кичик ва ривожланиши илм-фан талаб қиладиган мижоз фирмаларга иложи борича қулай бўлган шароитлар яратишдир. Технопаркнинг тузилмавий бирлиги инновациялар маркази ҳисобланади. Энг кенг кўламда тарқалган марказларга илмий изланиш маркази, бизнес-инкубатор, илмий-технологик комплекс (инновацион марказ), ишлаб чиқариш зонаси, маркетинг маркази ва ўқув маркази киради. Ушбу ҳар бир марказ ўзига мос бўлган хизматлар турини амалга ошириб беради.

Бизнес-инкубатор


– кўп функцияли мураккаб комплекс бўлиб, кенг кўламдаги рақамли инновацион хизматлар кўрсатади. Инновацион фирма ўз технологик йўналишига боғлиқ равишда инкубатордан хоналари (ёки ускуналарни) ижарага олиб, унинг инновацион хизматларидан фойдаланади. Мижоз фирманинг инкубацион даври 2 йилдан 5 йилгача бўлиши мумкин. Шундан сўнг у инкубаторни тарк этиб, мустақил фаолият кўрсата бошлайди.

Технополис


алоҳида шаҳар асосида ташкил қилинган бир бутун илмий ишлаб чиқариш тузилмаси бўлиб, унинг иқтисодиётида технопарк ва инкубаторлар сезиларли ўрин эгаллайди. Илмий марказларда ишлаб чиқилган янги маҳсулот ва технологиялар шаҳарнинг иқтисодий-ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш учун ишлатилади. Технополислар ривожланган рақамли инновацион тузилмалар бўлган янги ёки қайтадан қурилаётган шаҳарларда ташкил қилинишлари мумкин.

венчур фирмалар


Кичик рақамли инновацион фирмалар орасида алоҳида ўринни “таваккалчилик” асосида ишлайдиган венчур фирмалар эгаллайди. Улар жуда мослашувчан ва самарали кичик корхоналар бўлиб, таваккалчилик билан боғлиқ бўлган рақамли инновацион лойиҳаларни (янги илмий-техник ечимларни) текшириб кўриш, қайта ишлаш ва амалиётга татбиқ қилиш учун хизмат қиладилар. Баъзи ҳолларда эса венчур фирмалар бирор-бир аниқ муаммони ҳал қилиш учун тузиладиган вақтинчалик ташкилий тузилмалар ҳам бўлишлари мумкин. Бундай корхоналар жуда фаол ишлайдилар, чунки уларнинг ходимлари ва ҳамкорлари янги ғоя, технология ёки ихтиронинг амалиётга татбиқ қилинишига шахсан қизиқадилар, яъни улар бунинг натижасида каттагина даромадга эга бўлишлари мумкин.

Download 4.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling