23. To’liq metamorfoz bilan rivojlanuvchi hasharotlarning asosiy turkumlariga tavsif.
ҚАТТИҚҚАНОТЛИЛАР (СО1ЕОРTЕRА) ТУРКУМИ. Қўнғизлар ѐки қаттиққанотлилар (Со1еорtеrа) ҳашаротларнинг катта группасини ташкил этади. Қўнғизлар оилаларининг вакиллари ўз ривожланишининг жуда кўп қисмини тупроқ оралиғида ва қисман юзасида ўтказади. Тошқоллар ва плакчабуртлилар, симқуртлар ва ер бургачалари ва майса филчалари муҳим вакилларидан ҳисобланади.
Тошқоллар - Carabidae оиласига мансуб ҳашаротлар жуда майда, кўпроқ ўртача ва баъзан йирик бўлади. Уст қанотлари одатда ялтироқ қора, баъзан, оқиш рангли турлардан иборат, танаси ихчам, чўзиқ формали, оѐқлари югуришга мослашган.
Чертмакчи қўнғизлар личинкалари, симқуртлар ва қорақўнғизлар ҳамда кукунхўрларнинг личинкалари сохта симқуртлар номи билан маълумдир.
ТЎРҚАНОТЛИЛАР (NEUROPTERA) ТУРКУМИ.Мазкур туркум вакилларининг боши гипогнатик типда, мўйловлари кўзлари оралиғида жойлашган. Панжалари беш бўғимли. Личинкаларининг оғиз аппарати чўзиқ, сўришга мослашган.
Ушбу туркумнинг турлар сони 3,5 минг атрофида бўлиб, бир нечта оилаларни ўз ичига олади. Олтинкўзлар (Сhrysopidae) оиласи.Олтинкўзлар тўрқанотлилар (Neuroptera) туркумига, олтинкўз (Сhrysopidae) оиласига мансуб ҳашаротлардир. Бу оилага мансуб ҳашаротлар Европа, Осиѐ, Африка ва Америкада кенг тарқалган.
Булоқчилар ѐки тукқанотлилар (Trichoptera) туркумига ҳаѐти сувда ривожланишга мослашган ҳашаротлар киради ҳашаротлар киради.
ТАНГАЧАҚАНОТЛИЛАР (LEPIDOPTERA) ТУРКУМИ.Мазкур туркум ҳашаротлар синфининг энг катта туркумларидан бири бўлиб, 100 000 дан ортиқ турни бирлаштиради. Иккала жуфт пардасимон қаноти тангачалар билан қопланган.
ПАРДА ҚАНОТЛИЛАР (HYMENOPTERA) ТУРКУМИ.Парда қанотлиларга икки жуфт, тиниқ қанотли ҳашаротлар киради. Орқа жуфт қанотлари олдингиларига нисбатан кичик, олдингисига маҳкам илашган. Оғиз аппарати кемирувчи ѐки сўрувчи типда тузилган, лекин юқори жағлари тараққий этган бўлади.
ИККИ ҚАНОТЛИЛАР (DIPTERA) ТУРКУМИ.Икки қанотлиларгабир жуфт пардасимон олдинги қанотли ҳашаротлар киради. Бош қисми жуда ҳаракатчан ўрнашган, оғиз органлари хартумча шаклида, сўришга ѐки ялашга мослашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |