17. Hasharotlarning sezgi a’zolari: Mexanik tuyg‘u, eshitish, xemoretseptsiya, ta’am va xid bilish, gigrotermik sezgi, fotoretseptsiya


To’liqsiz o’zgarish bilan rivojlanuvchi hasharotlarning asosiy turkumlariga tavsif


Download 20.77 Kb.
bet8/8
Sana17.11.2023
Hajmi20.77 Kb.
#1783326
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
17-25 entomologiya

25. To’liqsiz o’zgarish bilan rivojlanuvchi hasharotlarning asosiy turkumlariga tavsif.
Чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар (Hemimetabola) кенжа бўлими.Бу гуруҳга мансуб ҳашаротларнинг қанотлари доимий ѐйилиб туради, қўнганда қанотларини йиғиб ололмайди. Улар энг қадимги ҳашаротлар бўлиб, кунликлар ва ниначиларни ўз ичига олади.
Ниначилар (Odonata) туркуми. Анча йирик қадимги ҳашаротлар. Иккала жуфт қанотлари ҳам бир хилда пардасимон тузилган. Мўйловлари калта, кўзлари жуда йирик бўлади. Оғиз органлари кемирувчи типда тузилган. Қорин бўлими ингичка ва узун. Личинкаси сувда ривожланади. Ниначилар фойдали ҳайвонлар. Турли ҳашаротлар, жумладан чивинлар, пашшалар, оқ қанотлилар ва бошқаларни тутиб ейди.
Сувараклар (Blattoidea) туркуми. Суваракларнинг танаси ясси, уст қанотлари дағалроқ, нозик орқа қанотлари тахланиб туради. Урғочиси суваракларнинг қанотлари эркакларига нисбатан калтароқ ѐки умуман ривожланмаган. Кўпчилик турлари учолмайди, лекин тез югуради. Оғиз органлари кемирувчи типда тузилган бўлиб, ҳамма озиқни еяверади. Суваракларнинг 4000 дан ортиқ тури маълум. Табиатда тошлар ва хашаклар остида, баъзан тупроқда учрайди.
Термитлар-(Isoptera) майда ѐки ўрта ўлчамли, одат ѐруғликдан ўзини олиб қочадиган ва ерда, ѐғоч-тахта ѐки картонсимон материаллардан уя қуриб, оила ҳосил қилиб яшовчи ҳашаротлардир.
Кунликлар (Ephemeroptera) туркуми. Кунликлар узунлиги 10-15 мм келадиган қадимги ҳашаротлар. Орқа қанотлари олдингисига нисбатан жуда қисқа ѐки умуман ривожланмаган. Қорин бўлимининг учки қисмида кўп бўғимли 3 та узун ўсимталари (2-серки ва 1-парасерки) бўлади.
Бешиктерватарсимонлар (Mantodea) туркуми Ушбу туркумга мансуб ҳашаротлар кўпроқ йирик, чўзиқ ва ясси гавдали бўлади. Улар йиртқич ҳашаротлар ҳисобланади. Бешиктерватарлар иссиқ иқлимли мамлакатларда кенг тарқалган. Кўпчилик турлари яшаѐтган муҳитдаги нарсалар рангига мослаша олади.
Download 20.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling