629. Мойли трансформаторлар учун ток бўйича юкланиши ўзок ушлаб турилиши барча обмоткалар учун ток ва кучланиш номиналдан ошмаган бўлганда 5% гача рухсат этилади.
Бундан ташқари трансформаторлар учун иш режимига боглик холда доимийлиги ўта юкланиш остида ишлаши трансформаторлардан фойдаланиш бўйича заводдан ишлаб чиқилган қўлланмалар ва намунавий қўлланмалар талабига жавоб берадиган кийматларни хисобга олган холда рухсат этилади.
Автотрансформаторларда, паст кучланишдаги обмоткаларига, генератор, синхрон компенсатори ёки юкланиш уланган бўлса, обмотканинг умумий юқори кучланиш обмоткаси томонига ток бўйича назорат ташкиллаштирилган бўлиши шарт.
630. Трансформаторларнинг авария режимида қисқа юкланиши номинал ток юқори бўлганда, барча совутиш тизими олидинги юкланиш ва ташқи мухит темпратурасига боглик булмаган холда, қўйидаги ораликда ижозат этилади.
Мойли трансформаторла учун
Ток бўйича юкланиш % 30 45 60 75 100
Юкланишнинг давомийлиги, мин. 120 80 45 20 10
Курук трансформаторла учун
Ток бўйича юкланиш % 20 30 40 50 60
Юкланишнинг давомийлиги, мин. 60 48 32 20 5
631. Трансформаторларнинг совутиш тизими шикастланиш (авария) дан учганда унинг ишлаш режми завод хужжатларига асосан аниқланади.
632. Трансформаторларни номинал юкланишда қўшиш, совутиш тизими тури бўйича қўйида холатларда рухсат этилади.
М ва Д совутиш тизими хар кандай об-хавода;
ДЦ ва Ц совутиш тизимидагилар об-хаво темпратураси – 25 градусдан паст булмаганда. Агар бу темпратурадан паст бўлганда уларни қўшиш қўшимча иситиш ускуналари билан иситилиши керак. Бу холатда совутиш тизими ўчирилиши талаб қилинади качонки темпратура мойнинг юқори қисми – 25 градусга етгунча, мойни айлантирувчи тизим ўчирилган холатда. Авария(шикастланиш) пайтида, хар кандай об-хаво шароитларида трансформаторни тўлиқ юкланиш остида ишлашига рухсат этилади.
НДЦ, НЦ совутиш тизимидагилар мойнинг окими бўйича завод қўлланмасига асосан рухсат этилади.
633. Трансформаторларнинг юқоридаги мой темпратураси – 20 градус ва ундан юқори бўлган пайтида (РПН) кучланишни ростлаш ускунасини ишлатишга рухсат этилади. (Ўта юкланиш резистор қурилмаси учун) ва (токни чекловчи реакторга эга бўлган РПН лар учун) –45 градус ва ундан юқори бўлганда, хамда трансформатор бакидан ташқарида устун изоляторларида жойлашган ва қўшимча суний иситиш қурилмасига эга бўлган контактрли РПНлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |