17-мавзу. Заҳарли моддалар ва экологик адолат
Download 27.63 Kb.
|
17-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА(28.09.2006.)
17-мавзу. Заҳарли моддалар ва экологик адолат 17.1.Заҳарли моддалар таркиби ва улрнинг таъсири 17.2. Саноат чиқиндилари хавфсизлигини таъминлаш мухимлиги тўғрисидаги қонункўрсатмалари 17.1.Заҳарли моддалар таркиби ва улрнинг таъсири Ердаги эволюцион жараѐнлар. Кимѐвий элементларнинг атроф- муҳитда тарқалиши. Геокимѐ фанининг ривожланиши. Геокимѐ фанининг аҳамияти ва вазифалари. Биосферанинг тузилиши ва таркиби. Биосферанинг асосий функциялари. Биогеоценоз, популяция тушунчалари. Экологик истемаларнинг чидамлилик остонаси. Фотосинтез жараѐни. Автотроф ва гетеротроф организмлар. Тирик модданинг асосий геокимѐвий курсатгичлари. Тирик моддаларнинг асосий биокимѐвий функциялари. Биологик айланма харакати қонуни. Угероднинг айланма ҳаркати. Азотнинг айланма ҳаракати. Кислороднинг айланма ҳаркати. Кларк сонларининг аҳамияти. Элементларнинг тарқалишини ўрганишнинг аҳамияти. Миграция жараѐнларининг хусусиятлари. Миграция жараѐнларининг турлари. Тирик организмларнинг биологик ютилиш коэффициенти. Кимѐвий элементларнинг сувли муҳитдаги миграциясини баҳолаш. Геокимѐвий тусиқлар. Ернинг ички тузилиши. Ер қатламининг структураси. Ернинг ички тузилиши схемаси. Мохорович чегараси. Ер қатламидаги тоғ жинслари. Ер қатлами тузилиши жихатдан океаник ва континентал турлари ва уларнинг таркиблари. Ер қатламининг уртача кимѐвий таркиби. Нурланиш ва унинг атроф-муҳитга таъсири. Радиоактивлик ҳодисаси. Радиоактив элементлар. Радиоактив емирилиш. Радиоактив парчаланиш қонунлари. Изотоплар. Изобарлар. Ядро реакциялари. Ядро реакцияларининг турлари. Ядро реакциялари содир бўлишидаги жараѐнлар. Термоядро реакциялари. Нурланишнинг табиий манбалари. Ер таркибидаги радиоактив манбалар. Нурланишнинг антропоген манбалари. Ядро энергияси ва касбий нурланиш. Атом электро-станцияларидаги ионлаштирувчи нурланишлар. Радон. Республикамиздаги радиоактив чиқиндилар ва хавфсизлик. Ўзбекистондаги радиацион экологик ҳолат. Радиоактив моддаларнинг фаоллигини ўлчаш бирлиги. Ионлаштирадиган нурланишнинг биологик таъсири ва унинг курсаткичлари. Радиоактив моддаларни тирик организмларга соматик ва генетик таъсири. Атмосфера қатлами ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Атмосфера компонентларининг физик кимѐвий ўзгаришлари. Ер юзасидаги атмосфера ҳавосининг кимѐвий таркиби. Атмосфера қатламлари. Атмосфера ва ер юзасининг иссиқлик баланси. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши. Атмосферада кўзатиладиган ҳаво оқимлари. Атмосфера ҳавосини ифлосланишининг оқибатлари. Атмосферани ифлослантирувчи манбалар. Шаҳарлар атмосфераси. Ҳаво ифлосланиши ва саломатлик. Атмосферанинг барқарорлиги тушунчаси. Атмосферанинг барқарорлик даражасини аниқлаш. Атмосферанинг иссиқлик алмашиниш жараѐнларини аниқлаш. Атроф-муҳитдаги температура градиенти. Адиабатик вертикал температура градиенти. Ўрта метеорологик шароитларни аниқлаш учун халқаро стандарт. Атмосферадаги температуранинг баландлик буйича ўзгариши. Беқарор атмосфера тушунчаси. Бефарқ атмосфера тушунчаси. Барқарор атмосфера тушунчаси. Температура инверсияси. Озон қатламининг тузилиши ва хусусияти. Озоннинг физиккимѐвий хусусиятлари. Атмосферадаги озоннинг микдорини баҳолаш. Озон микдорини ўлчаш. Озоннинг атмосферада хосил бўлиши ва парчаланиши. Озон молекуласининг хосил бўлиши. Озоннинг фотокимѐвий парчаланишидаги О2 ва О зарраларининг фаолланиш энергияси. Озон парчаланишининг водородли, азотли, хлорли, бромли цикллари. Озон қатламининг емирилишига олиб келувчи табиий ва антропоген манбалар. Озонни хлор сакловчи бирикмалар билан емирилиши. Озон қатламини емирувчи моддалар хақида Монреал баѐнномаси. Атмосферадаги ифлослантирувчи кислотали моддаларнинг кимѐвий ўзгаришлари. Олтингугурт бирикмаларининг кимѐвий ўзгаришлари. Олтингугурт бирикмаларининг атмосферадаги айланма ҳаркати. Азот бирикмаларининг кимѐвий ўзгаришлари. Шахдр атмосферасидаги фотокимѐвий смог. Кислотали ѐгингарчиликларнинг биосфера ва инсонга таъсири. Кислотали ѐмгирлардан химояланиш усуллари. Органик моддаларнинг атмосферадаги кимѐвий ўзгаришлари ва уларнинг атмосферага келиб тушиш манбалари. Ҳаво таркибидаги асосий органик бирикмалар ва уларнинг аҳамияти. Органик бирикмалар табиий манбаларининг ҳосил бўлиши. Органик бирикмалар антропоген манбаларининг ҳосил бўлиши. Метан газининг атмосферадаги кимѐвий ўзгаришлари. Метан гомологларининг реакциялари. Альдегид ва кетонларнинг кимѐвий ўзгаришлари. Туйинмаган ва ароматик углеводородларнинг атмосферадаги кимѐвий ўзгаришлари. Гидросфера тушунчаси. Ер гидросфераси ҳақида умумий маълумотлар. Сувнинг шурланиши. Континентал сувлар кимѐси. Ер ости сувлари кимѐси ва уларнинг ифлосланиши. Табиатдаги сувларнинг кичиқ ва катта айланма ҳаркати. Табиий сувларнинг синфланиши Табиий сувларнинг минералланиш буйича синфланиши. Табиий сувларнинг кимѐвий компонентлари. Табиий сувларнинг кимѐвий таркиби буйича синфланиши (О.А. Алѐкин синфланиши). Сувнинг водород курсаткичи. Сув ҳавзаларидаги оксидланиш- қайтарилиш жараѐнлари. Гидросферанинг ифлосланиши. Ўзбекистан Республикаси сув ресурсларининг халқ хужалигидаги аҳамияти ва уни муҳофаза қилиш. Сув ресурсларининг ортиқча сарфлашнинг асоратлари. Сувларнинг ачиши. Ичимлик суви кимѐси. Сув манбалари ва объектлари муҳофазаси ва ҳолати. Сув муҳитини муҳофаза қилишга оид қонунчилик. Металл ионлари бионоорганик кимѐси. Заҳарли металл ионларининг антропоген таъсири. Элементларнинг глобал биогеокимѐвий цикллари. Тупроқ кимѐси ва ҳимояси. Тупроқ деградацияси - дунѐ миқѐсидаги экологик тахдид. Тупроқдарнинг нанотаркибий тузилиши. Тупроқларнинг кимѐвий таркиби. Тупроқларнинг кимѐвий ифлосланиши ва муҳофазаси. Атроф мухҳитни сифат анализи ва мониторинг қилишнинг аҳамияти. Ҳавонинг ифлосланиши муаммоси тарихи. Қонун хужжатлари ва ижтимоий чора тадбирлар. Ҳавони саноат чиқиндилари билан ифлосланишига карши кураш чоралари. Ҳаво ифлосланишининг гигиеник жихатлари. РЭК, РЭТ тушунчалари. Ҳаво таркибини таҳлил қилиш услуби. Ҳаводан намуна олиш ва уларни анализга тайѐрлаш. Намуна олишни оптимал шароитларини танлаш ва сақлаш. Ҳаво таркибини анализ қилиш усуллари. Таҳлилнинг махсус усуллари. Сезги органлари ѐрдамида ҳаво таркибини таҳлил қилиш. Фотометрик таҳлил усуллари. Индикатор трубкали газанализаторлар. Ҳаво таркибини газохроматографик таҳлил усуллари. Автоматик таҳлилий асбоблар. Ўзлуксиз ҳаркатдаги автоматик асбоблар (вольтамперометрия, потенциометрия, кулонометрия, кондуктометрия). Ноорганик ва органик ҳаво ифлословчиларининг таҳлили. Чанг. Радиация даражасини аниқлаш. Ҳавони кислород сақловчи таркибий қисмлари. Кислород. Озон. Ҳаво намлиги. Чанг. Радиация даражасини аниқлаш. Ҳавони кислород сақловчи таркибий қисмлари. Кислород. Ҳавони олтингугурт, азот ва углерод сакловчи ифлослантирувчилари. Галогенлар. Водородсульфид. Олтингугурт (IV) оксиди. Ҳавони азот сақловчи ифлослантирувчилари. Аммиак. Азот оксидлари. Ҳавони углерод сакловчи ифлослантирувчилари. Углерод оксидлари. Галогенлар. Фтор. Хлор. Металлар ва уларнинг бирикмалари. Қургошин. Симоб. Метан ва бошқа алифатик углеводородлар. Сув таҳлил объекти сифатида. Окава сувлар таҳлили. Сувнинг биосферадага роли. Ўзбекистонда сув билан боғлиқ муаммолар. Окава сувларни физик кимѐвий таҳлил усуллари. Абсорбцион спектрометрия. Алангали эмиссион спектрометрия. Электрокимѐвий усуллар. Микроқўшимчаларни концентрлаш. Намунани танлаш ва консервациялаш. Намунани таҳлилга тайѐрлаш. Сувнинг асосий хусусиятлари ва уларни аниқлаш. Водород ионлари концентрацияси. Қуруқ; ва қиздирилган қолдиқ. Ишқорийлик, кислоталилик. Сув сифатини йиғинди курсаткичлари. Сувнинг ранги. Сувнинг хиди. Сувдаги оғир металларнинг йиғинди миқдорини аниқлаш. Азот ва азот органик моддалар. Олтингугуртнинг умумий миқдори. Кислородни кимѐвий истеъмоли (ККИ). Кислородни биокимѐвий исътемоли (КБИ). Металлар ва металмасларни аниқлаш. Органик моддаларни аниқлаш. Оғир металлар мис, никель, симоб, қўрғошин, хром. Металлмаслар ва уларнинг ионларини аниқлаш. Нефт махсулотларини аниқлаш. Пестицидлар.Тупроқ мониторинги. Тупроқ таҳлил объекти сифатида. Тупроқдан намуна олиш ва тайѐрлаш. Тупроқ ифлосланишини аниқлаш усуллари. Тупроқ ва қорли қатлам анализ объекти сифатида. Мониторинг ва тупроқни муҳофаза қилиш. Атроф-муҳит мониторинги. Табиий ва антропоген ўзгаришлар мониторинги. Экологик мониторинг. Мониторинг глобал тизимини ЮНЕП доирасида амалга ошириш. Ифлословчилар мониторинги. 17.2. Саноат чиқиндилари хавфсизлигини таъминлаш мухимлиги тўғрисидаги қонункўрсатмалари ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА(28.09.2006.)Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 29 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади хавфли ишлаб чиқариш объект¬ларининг саноат хавфсизлиги (бундан буён матнда саноат хавфсизлиги деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавф¬сизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир. 4-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига: 1) қуйидаги хавфли моддалар: портлаш-ёнғинхавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар; тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, IIваIII хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ваўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар; муайян турдаги ташқитаъсир чоғида иссиқлик ажратган вагазлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар; инсон соғлиғиваатроф муҳитучун хавфли концен¬трацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган; 2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган; 3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган; 4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган; 5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участ¬калари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради. 5-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида албатта ҳисобга олинади. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ушбу Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ амалга оширилади. 6-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади. Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш: саноат хавфсизлиги талабларини белгилашни; саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини; хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштиришни; фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни; саноат хавфсизлиги экспертизасини; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқачораларни ўз ичига олади. 7-модда. Саноат хавфсизлиги талаблари Саноат хавфсизлиги талаблари қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда назарда тутилган шартлар, тақиқлар, чеклашлар ва бошқа мажбурий талаблар бўлиб, уларга риоя этилиши саноат хавфсизлигини таъминлайди. 8-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси бўлиши зарур. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқишларга йўл қўйилмайди. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга оширади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёрлиги текширилади. 9-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот: саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этиши; хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимлари штатининг белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилишини таъминлаши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ишга оид малака талабларига жавоб берадиган вакўрсатилган ишга тиббий жиҳатдан лойиқ шахсларни қўйиши; хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг тайёргарликдан вааттестациядан ўтказилишини таъминлаши; ишлаб чиқариш жараёни устидан назорат қилувчи зарур асбоблар ватизимларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжуд бўлиши ҳамда ишлашини таъминлаши; ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган иншоотлар ватехника қурилмалари диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини белгиланган муддатларда вамахсус ваколатли давлат органи ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқадавлат органларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган ёзма кўрсатмасига биноан таъминлаши; бегона шахсларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектига рухсатсиз киришининг олдини олиши; хавфли моддаларни сақлашга оид саноат хавфсизлиги талабларининг бажарилишини таъминлаши; саноат хавфсизлиги декларациясини белгиланган тартибда ишлаб чиқиши ватасдиқлаши; махсус ваколатли давлат органи вақонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқадавлат органларининг буйруқлари, қарорлари ваёзма кўрсатмаларини бажариши; авария ёки нохуш ҳодиса юзберган, шунингдек саноат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган бошқаҳолатлар аниқланган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишни тўхтатиб туриши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши, аварияга олиб келган сабабларни бартараф этиш вауларнинг олдини олиш чораларини кўриши; хавфли ишлаб чиқариш объектида нохуш ҳодисанинг юзага келганлиги сабабларини таҳлил қилиши, мазкур сабабларнинг бартараф этилиши ваолдини олиш чораларини кўриши; махсус ваколатли давлат органини, қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқадавлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва, аҳолини хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария тўғрисида ўз вақтида белгиланган тартибда хабардор қилиши; авария юзберган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объект¬лари ходимларининг ҳаёти васоғлиғини муҳофаза қилиш чораларини кўриши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар ванохуш ҳодисалар ҳисобини олиб бориши шарт. 10-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари Хавфли ишлаб чиқариш объектининг ходимлари: саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари; саноат хавфсизлиги соҳасида тайёргарликдан вааттестациядан ўтишлари; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария ёки нохуш ҳодиса ҳақида тегишли шахсларни дарҳолхабардор қилишлари; хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юзберган тақдирда, ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туришлари; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенга¬йиб кетишига йўл қўймаслик ваунинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни амалга оширишда белгиланган тартибда иштирок этишлари шарт. 11-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик кўришга оид саноат хавфсизлиги талаблари Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот: хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ваунинг оқибатларини тугатиш тадбирларини режалаштириши ҳамда амалга ошириши; тегишли профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузиши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса ўз авария-қутқарув хизматларини ёки ходимлари жумласидан штатсиз авария-қутқарув тузилмаларини ташкил этиши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенга¬йиб кетишига йўл қўймаслик ваунинг оқибатларини тугатиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий маблағлар вамоддий ресурсларнинг захирасига эга бўлиши; хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юзберган тақдирда, ходимларини бажариладиган ҳаракатларга ўқитиши; хавфли ишлаб чиқариш объектида авария эҳтимолини назарда тутган ҳолда кузатиш, хабар қилиш, алоқаваҳаракатларга кўмаклашиш тизимларини ташкил этиши, шунингдек мазкур тизимларни яроқлиҳолатда сақлаб туриши шарт. 12-модда. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати саноат хавфсизлиги талабларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан бажарилишини текшириш мақсадида амалга оширилади. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади. 13-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши керак. 14-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 15-модда. Саноат хавфсизлиги экспертизаси Саноат хавфсизлиги экспертизаси экспертиза объектининг унга нисбатан қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолашдир. Қуйидагилар белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак: хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ватугатишга доир лойиҳаҳужжатлари; хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ваиншоотлар; саноат хавфсизлиги декларацияси вахавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқаҳужжатлар. Саноат хавфсизлиги экспертизасини уни ўтказиш учун белгиланган тартибда аккредитацияга эга бўлган ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган ёки ундан фойдаланишни мўлжаллаётган ташкилот маблағлари ҳисобидан ўтказади. Экспертиза хулосаси саноат хавфсизлиги экспертизасининг натижасидир. Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш тартиби ва экспертиза хулосасини расмийлаштиришга нисбатан қўйиладиган талаблар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади. 16-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ҳар бир авариянинг вужудга келиши факти бўйича унинг сабабларини техник жиҳатдан текшириш махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш махсус ваколатли давлат органининг вакили бошчилик қиладиган комиссия томонидан ўтказилади. Мазкур комиссия таркибига қуйидагилар киритилади: ҳудудида хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органи вакиллари; хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот вакиллари; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаташкилотлар вакиллари. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссия текширувга саноат хавфсизлиги, қидирув, лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ишлари, суғурта, ускуналарни тайёрлаш соҳасидаги ва бошқа соҳалардаги эксперт ташкилотлари, экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот ва унинг ходимлари, шунингдек бошқа ташкилотлар ва давлат органлари ўз ваколатлари доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссияга унинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур ахборотни тақдим этишлари шарт. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиб, унда авария сабаблари ва ҳолатлари, етказилган зарар миқдори, саноат хавфсизлиги талабларининг йўл қўйилган бузилишлари, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг бу бузилишларга йўл қўйган ходимлари, авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш учун кўрилган чоралар ҳамда бундай аварияларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар кўрсатилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш харажатларини молиялаштириш хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга оширилади. 17-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган ҳолларда ва тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссияси тузилади. 18-модда. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил қилиши ва амалга ошириши шарт. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилиниши тўғрисидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органига ёки саноат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларига тақдим этилади. 19-модда. Саноат хавфсизлиги декларацияси Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва, аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади. Ушбу Қонун 4-моддаси 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган хавфли моддалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг юқори нормага тенг ёки ундан ортиқ миқдорларда ишлаб чиқариладиган, фойдаланиладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш шарт. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария хавфига берилган ҳар томонлама баҳони, авариянинг олдини олиш, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга, шунингдек авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатишга тайёрлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларнинг қай даражада етарли эканлигининг таҳлилини ўз ичига олиши керак. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун мурожаат қилинган, саноат хавфсизлиги декларациясидаги маълумотлар ўзгарган ёки саноат хавфсизлиги талаблари ўзгарган тақдирда, саноат хавфсизлиги декларациясига аниқлик киритилади ёки у янгидан ишлаб чиқилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг саноат хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаган раҳбари ундаги маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда ишонч¬лилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Саноат хавфсизлиги декларацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ишлаб чиқилади ва давлат органларига, жамоат бирлашмаларига ҳамда фуқароларга тақдим этилади. 20-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш. Иш берувчининг жавобгарлиги Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда мажбурий суғурта қилиниши керак. Иш берувчи хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. 21-модда. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. 22-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқийҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари вабекор қилишларини таъминласин. 23-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 18-мавзу.Барқарор ривожланиш вазифаси 18.1.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тўғрисида тушунча. 18.2.Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришва табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш. 18.3Табиатдан фойдаланиш ва табиатга таъсирининг характери бўйича ишлаб чиқариш кучларининг классификацияси. 18.4.Ўзбекистон регионаларида табиатдан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг истиқболли йўналишлари. Download 27.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling