179-модда. Сохта тадбиркорлик
-модда. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Download 48.02 Kb.
|
УКга комментария
183-модда. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Монополияга қарши органга ахборот тақдим этмаслик ёки била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Монополияга қарши органнинг қоидабузарликни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг бозордаги ракобати билан боглик муносабатларини тартибга соладиган Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги «Рақобат тўғрисида»ги Конуни монополистик фаолиятнинг яъни ракобат тўгрисидаги конун хужжатларига зид бўлган фаолиятнинг ол- дини олиш ва уни тўхтатишнинг хукукий асосларини белгилайди. 1.Ракобат тугрисидаги конун хужжатларини бузишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, ушбу жиноят содир этилиши натижасида бозорнинг энг мухим элементларига ва шу сабабли алохида шахслар, жамият ва давлат манфаатларига путур етади: 2. ЖКнинг 183-моддасида назарда тутилган жиноятнинг бевосита объекти хужалик юритувчи субъектларнинг товар ва молия бозорларида фаолият кўрсатишининг белгиланган тартибини белгиловчи ижтимоий му носабатлардир, яъни хужалик юритувчи субъектлар ўртасида иктисодий фаолиятнинг эркинлиги ва ракобат муҳити, истеъмолчилар ва давлатнинг конуний манфаатлари. Факультатив объекти хужалик юритувчи субъектлар сифатида фаолият курсатмайдиган алоҳида фукаролар ва давлат- нинг конун билан кўрикланадиган хукук ва манфаатлари бўлиши мумкин. 3. Монополистик фаолият хужалик юритувчи субъектларнинг. давлат бошкаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг монополияга карши кураш ҳақидаги конун хужжатларига хилоф бўлган, ракобатга йул куймасликка, уни чеклаш ёки бартараф этишга каратилган харакатлари ёки харакатсизлиги. 4. Объектив томондан ЖКнинг 183-моддаси 1-қисмида назарда ту тилган жиноят худди шундай килмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин монополияга карши органга ахборот такдим этмаслик била ту риб хакикатга тугри келмайдиган маълумотларни такдим этишдан иборат 6. Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўгрисидаги амалдаги Кону нига асосан, монополияга қарши орган сўров асосида унинг тури ва сифат хусусияти ҳамда хўжалик субъекти учун аҳамиятлилигидан катъи назар, исталган ахборотни олиш хукукига эга. Масъул шахслар давлат қўмитасига хар кандай ахборотни, яъни: конун хужжатларида назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субьектнинг устав жамғармасидаги акцияларни, улушларни хар кандай усул- да (харид килиш, алмаштириш, ҳадяга олиш, ишончли бошқарув ва хоказо) олиши тугрисида; конун хужжатларида назарда тутилган ҳолларда товар ёки молия бозорида фаолият ёритаётган икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектнинг ижро этувчи органларига ёки кузатув кенгашларига тайинлани ши ёхуд сайланиши; битимлар тугрисида, яъни унинг натижасида табиий монополия субьекти товар ишлаб чикариш (реализация) учун мўлжалланмаган, давлат томонидан тартибга солинадиган, асосий воситаларга мулк хукукини кулга киритиши ёки асосий воситалардан фойдаланиш ҳукукини олиши, агар ушбу асосий воситаларнинг баланс киймати табиий монополия субъекти маблагининг ўн фоизидан ортигини ташкил этса табиий монополия субъекти бошқа хўжалик субъектига эгалик хукукини ёки табиий монополия тугрисидаги конунчилик билан тартибга солинадиган асосий воситаларнинг бир қисмидан фойдаланиш хукукини берадиган битимлар тўғрисида, агар ушбу асосий воситаларнинг баланс киймати табиий монополия субъекти маблағининг ўн фоизидан ортигини ташкил этса; холдинг ташкил этиш, яъни активлари каторига бошқа ташкилотлар- нинг назорат пакети акциялари кирадиган очик турдаги акциядорлик жа миятларини тузиш тугрисидаг муайян хужалик субъектининг товар ёки молия бозоридаги савдо- сотик хажми ва бозордаги улуши чегарасини белгиловчи маълумотларни. Бундай маълумотлар каторига, масалан, товарларни реализация килиш, уларни муайян худудларга олиб кириш ва улардан олиб чикиш хажми тугрисидаги маълумотларни киритиш мумкин; Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Комиссияси ёки унинг худудий органлари томонидан ракобат ва табиий монополиялар тугрисидаги конун хужжатларини бузганлик тўгрисидаги ишларни тайёрлаш ва кўриш учун талаб этиладиган, шунингдек, унинг қарор ва йурикномаларини ижро этиш учун зарур бўладиган маълумотлар. Жавобгар шахслар нафакат керак- ли хужжатларни такдим этиши, балки зарур ҳолларда ўзлари сухбатларга келиб, ёзма тушунтириш беришлари лозим: монопол махсулотга катьий ва тартибга солувчи нархларни (тариф ларни) шакллантириш, асослаш ва кўллашга доир табиий монополия субьектлари томонидан истеъмолчиларга реализа ция килинадиган товарлар ҳажми бўйича шартномаларига риоя килинишига доир ва тугатишга доир Маъмурий органларнинг талаби билан ёки талабисиз такдим этилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати юқоридагилар билан чегараланмасдан, Хусусийлаштириш, монополиядан чикариш ва рақобатни ривожлантириш давлат кумитаси талаби билан жавобгар шахслар бошка маьлумотларни хам такдим этишлари лозим. Шу ўринда куйидагиларга алоҳида эътибор бериш зарурки, монополияга карши органлар томонидан талаб килинадиган хужжатлар фақат монополия фаолиятини амалга ошириш ёки монополия фаолиятини амалга ошириш эҳтимоли мавжудлиги билан боглик масалаларга тегишли бўлади, бундай масалаларга тегишли бўлмаган хужжатларни ушбу органлар талаб килиши мумкин эмас. Акс ҳолда ҳокимият ваколатла- рини очикчасига суиистеъмол килиш сифатида айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш лозим бўлади 13. Била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотни монополия- га карши органга такдим этиш, ушбу маълумот Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат кумитасининг ваколатли шахси томонидан олинган вактдан бошлаб жиноят тугалланган деб ҳисобланади. 14. Субьектив томондан ЖКнинг 183-моддаси 1-қисмида назарда ту тилган жиноят касддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилиши мум- кин. Шунга алохида эътибор бериш лозимки, била туриб ҳакикатга тугри келмайдиган маълумотни такдим этиш фақатгина тўғри қасд билан содир этилиши мумкин. Ушбу жиноятни содир этиш максад ва мотивлари турли хил бўлиши мум- кин. Бу нафақат бозорда монополистик холатни ўрнатиш, балки шахсий бой- ишга каратилган каса манфаатлари ҳам бўлиши мумкин. Бирок, килмишни содир этиш максад ва мотивлари жиноятни квалификация килишга таьсир этмайди, лекин жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим. (Каранг Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 aarvetaarn «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни. 20. 20-модана //. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. (янги тахрир) 2014 г. 50-сон, 555-модда) (Каранг Холдинглар тўгрисилна нам (Вазири Михелмасининг 1995 йил 12 нетибрдаги 395-сонли қарорига илова) / Узбекистон Республикии Ҳукуматининг қарорлари тўплами. 1965 г. 10-cun, 19-модда). Download 48.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling