179-модда. Сохта тадбиркорлик


Download 48.02 Kb.
bet12/12
Sana18.06.2023
Hajmi48.02 Kb.
#1564072
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
УКга комментария

1841-модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган
бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бюджет интизомини бузишнинг предмети деб, бюджет деб, маблаглари, яъни Давлат бюджетига кирган ва конунда ўрнатилган тартибда бу маблагларни олувчига ажратилган моддий ва пул маблағлари тан олини- ши лозим.


Бюджет маблағларини ажратиш деганда, олувчига моддий ва пул маблагларини бевосита йўналтириш хамда унга тегишли бўлган воситаларни максадли ишлатиш шарти билан бюджетга ўтказишга рухсат тушунилади.
Жиноят кодекси 184-моддасининг 1-қисмида содир этилган жиноят учун назарда тутилган жавобгарлик жинояти объектив томондан куйидаги харакатлардан бири содир этилганидан иборат:
- бюджетда назарда тутилмаган ёхуд бюджетдан молиялаштирилади- ган муассаса ва ташкилотлар бюджети ва сметасида назарда тутилмаган чикимларга бюджет воситаларини йўналтириш;
чикимлар бўйича бюджет маблағлари лимитида олиб кетиш;
бюджет муассаса ва ташкилотларида штат-смета тартибини бузиш.
Бюджетда ёки бюджетдан молиялаштириладиган муасса- са ёки ташкилотлар сметасида назарда тутилмаган чикимларга маблагларни йўналтириш деб, бюджет маблағларини сарфлаш навбати- нинг ўрнатилган тартибини бузиш ёхуд уларни мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда истеъмол килиш (масалан, паст нархли ва маиший предметларни иш- лаб чикариш учун ажратилган машинасозлик асбоб-ускуналарини ишлатиш. ёхуд куйи ташкилотлар эхтиёжи учун ажратилган оргтехникани бошкарув ташкилотлари учун йўналтириш) ҳисобланади. Шуни кайд этиш лозимки, қонун хужжатлари билан бюджет харажатла рининг сарфланиши куйидаги тўрт гурухга бўлинган:
1. Иш хаки ва унга тенглаштирилган тўлов (болали оилаларга нафакалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошкалар).
II Иш хакига кушимчалар.
III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аник руйхатларга мувофик)
IV. Бошқа харажатлар.
Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет ташкилотлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади. Харажатларнинг III гуруҳи бюджет ташкилотлари томонидан Республика инвестиция дастурида жорий молия йили учун белгиланган лимитлар доирасида маблағ билан таъминлана- ди. «Бошка харажатлар» IV гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида куйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади: овқатлантириш дори-дармонлар; коммунал хизматлар, бошқа харажатлар.
Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг худудий молия органлари билан келишган ҳолда мавсумий ёки шоши- линч тадбирлар (биринчи синф ўқувчилари учун мактаб анжомлари, кам таъ- минланган оилалар болалари учун кишки кийимлар харид қилиш, эпидемия- га карши, юкумли касалликларга карши тадбирлар ва бошка тадбирлар)ни маблар билан таъминлаш учун маблағларни IV гуруҳ маблағлари ҳисобига тезкорлик билан харажат қилишлари мумкин.
IV гуруҳ ҳисобига автомобиллар ва бошка автотранспорт воситаларини (махсус автотранспорт бундан мустасно), уяли телефонлар ва ортиқча даб- дабали буюмлар (импорт офис мебели, аудио-видео техника (ўқув, илмий ва тиббий жараёнларда фойдаланиладиганлардан ташкари) офислар учун ги- ламлар ва бошкалар) харид килишга фақат Ўзбекистон Респуликаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда йул куйилади

Жиноятнинг предмети сифатида бюджет маблағларининг алоҳида турлари бюджетдан маблағ ажратиш ҳисобланиб, уларнинг тушун- часи конунчиликда берилади. Хусусан, бюджетдан ажратиладиган маблаглар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ва давлат максадли жамгармалари бюджетларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюд- жет маблаглари олувчилар учун назарда тутиладиган пул маблағлари 3


17. Смета-штат интизомини бузиш қуйидагилар натижасида Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташки- лотларининг бюджетдан ташқари жамгармалари маблагларини молия йили давомида сарфлашдир:
нотугри маълумотлар асосида ва нормативларга нисбатан ошириб курсатилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни харажатлар сметасига киритиш;
ходимларнинг белгилаб кўйилган чекланган умумий сонига, ходимлар- нинг тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат нормативларига риоя этмаслик;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этмаслик; тарификация рўйхатларини тузишнинг белгиланган тартиби ва норматив- ларига риоя этмаслик
Бюджет интизомини бузиш қонунда формал таркибли килмиш си- фатида ифодаланган, яъни бюджет интизомини бузиш ижтимоий хавфли килмиш деб тан олиниши учун мажбурий белги сифатида окибатнинг мав жудлиги талаб килинмайди. Бироқ, бу окибатлар суд томонидан хар бир алоҳида ҳолатда жазо тайинлашда ҳисобга олинади.
ЖКнинг 1841-моддаси 1-кисми диспозициясида назарда тутилган қилмишлардан бири содир этилган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган деб хисобланади.
Download 48.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling