179-модда. Сохта тадбиркорлик


Download 48.02 Kb.
bet1/12
Sana18.06.2023
Hajmi48.02 Kb.
#1564072
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
УКга комментария


179-модда. Сохта тадбиркорлик
Сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотлари тузиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сохта тадбиркорлик тўғрисидаги (ЖКнинг 179-моддаси) ишларни кўришда шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни амалга оширмай туриб ноқонуний кредитлар олиш, солиқлардан озод бўлиш, эгаллашга ҳуқуқи бўлмаган бошқа мулкий фойдани олиш мақсадини кўзлаганлиги ҳисобга олиниши лозим. Бундай мақсаднинг аниқланиши шахснинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 179-моддаси ҳамда талон-торож қилишга суиқасд қилиш ва солиқ тўловлари тўлашдан бўйин товлаш ва ҳоказолар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифлаш учун асос бўлиши мумкин.


Бу ўринда судлар ушбу қонун меъёрининг мақсади хўжалик айланма маблағининг ишончлилигини таъминлашдан, бозорда фаолият олиб бориш қоидаларини қўриқлашдан, жамият, давлат, фуқаронинг иқтисодий манфаатларини муҳофазалашдан, жумладан, уларга солиқ ва кредит соҳаларида мулкий зарар етказилишидан ҳимоялашдан иборат эканлигини эътиборга олишлари керак.

(Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 14-банди.)


Сохта тадбиркорликнинг объектив томони уставда кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан, қарз, кредит олиш, фойда(даромад)ни солиқларданозод қилиш ёки бошқа мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотларни тузишда ифодаланади.


Агар ташкилот айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолда давлат рўйхатидан утмаган булса, унинг ҳаракатларини ЖКнинг 25-моддаси 2-банди ва ЖКнинг 179-моддаси билан уставда кўрсатилган фаолиятни амалга оширмаслик максадида ташкилот тузиш (сохта тадбиркорлик) жиноятига суиикасд деб квалификация килинади. Бирок бунда айбдорнинг устав фаолиятини амалга оширмаслик касдини аниклаш зарур, акс ҳолда унинг ҳаракатлари ЖКнинг ушбу моддаси билан квалификация килинмайди.
Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Шахс устав фаолиятини амалга ошириш мақсадини кўзламасдан корхона ёки бошка тадбиркорлик ташкилоти тузаётганлигини англайди ва шуни истайди.
Субьектив томоннинг зарурий белгиси ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни ка- майтириш) ёки бошкача мулкий манфаат кўриш мақсадининг мавжудлигида ифодаланади.


(Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги Тадбиркорлик фаолияти эркинли гининг кафолатлари тугрисида»ги Конуни 19-модда // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2012 й., 5-сон, 133-модда.)
Ноконуний кредитлар, ссудалар олиш мақсади жуда содда тарзда амалга оширилиши мумкин. Мисол учун, банкдан муддатли, қайтариб бериш ва фоиз шартлари асосида имтиёзли кредитлар олиниши мумкин.
Агар сохта тадбиркорлик жамиятини тузишдан мақсад такикланган фаолиятни (диний таълимотлар бериш, орден ва медаль, мухр ва штамплар, гиёҳванд, қаттиқ таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни тайёрлаш ва бошкаларни) амалга ошириш бўлса, айбдор шахс жиноятлар мажмуи тариқасида ЖКнинг 179-моддаси ва тегишли жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар билан жавобгарликка тортилади.
Сохта тадбиркорлик ташкилоти айбдор фойдасига ғайриқонуний мол-мулкни эгаллаш, алдаш ва ишончни суиистеъмол килиш йўли билан мол-мулкни тортиб олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун тузилган бўлса, айбдор ЖКнинг 168-моддаси билан жавобгарликка тортилади, чунки бу фирибгарлик хисобланади.
Сохта тадбиркорликнинг жиноят субъекти 16 ёшга тўлган, сохта ташкилот акли расо таъсисчиси ёки таъсисчилари бўлган жисмоний шахслар ҳисобланади.

Download 48.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling