179-модда. Сохта тадбиркорлик


-модда. Банкротликни яшириш


Download 48.02 Kb.
bet3/12
Sana18.06.2023
Hajmi48.02 Kb.
#1564072
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
УКга комментария

181-модда. Банкротликни яшириш
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш, бухгалтерлик ҳисоботларини бузиб кўрсатиш йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўзининг тўловга қодирлигининг йўқотганлигини ёки иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда қасддан яшириши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
4) 181-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;


(181-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)

4. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан иктисодий жиҳатдан ўзининг тўловга қодирлигининг йўқотганлигини яшириши - бу хужалик юритувчи субъект томонидан ваколатли давлат органи бошка адресатга ўз молия-хўжалик фаолиятининг хакикий холатини акс эт тирмаган холда муддати бузилган карздорлик мажбуриятларини бажариш- нинг имконияти йўқлиги тўгрисидаги маълумотларни такдим этиш билан боглик фаолият. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, яшириш фақатгина фактик вужудга келган холатлар бўйича юзага келган муносабатларга хосдир. Шунинг учун хўжалик субъектининг келажакда бўлиши мумкин бўлган карзларини тўлай олмаслиги билан боглик маълумотларни такдим этмасли ги банкротликнинг яширилиши деб қаралиши мумкин эмас.


Бу ўринда шуни инобатга олиш лозимки, хўжалик юритувчи субъектни тўловга кобилиятсизлиги фактини белгилашда факатгина муддати бузилган карздорлик мажбуриятлари инобатга олиниши лозим, чунки тўлаш муддати етиб келмаган мажбуриятлар бўйича хўжалик юритувчи субъект карздор деб топилмайди. Шунингдек, тўловга кобилиятсизликни белгилашда алохида эътиборни хужалик субъектида мавжуд (балансида рўйхатда бўлган) мулкнинг таҳлилига каратмок лозим, чунки банкротлик накд пул ёки накд пулсиз шаклдаги юкори ликвидли активларгина эмас, балки факатгина карздорлик буйича тўловга бутун мол-мулки етмаганда юзага келади.
5. Маьлумотлар ва хужжатларни почта оркали жўнатиш билан бевосита ваколатли шахс томонидан ёки хўжалик субъектининг бошка вакили оркали такдим этиш оркали такдим этиш мумкин - ушбу ҳолатлар килмишнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, хакикатга тўғри келмайдиган маълумот ва хужжатларни такдим этиш улар шундай маълумотларни такдим этишга ваколатли ёки жавобгар шахс томонидан расмий равишда такдим этилгандагина ижтимоий хавфли қилмишни вужудга келтиради. Ҳақиқатга тугри келмайдиган маълумотлар норасмий равишда такдим этилганда бан кротликни яшириш деб қаралмаслиги лозим.
6. Хужалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиш йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўзининг тўловга кодирлигининг йўқотганлигини яшириши деганда, хўжалик юритув чи субьект молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳаққоний ҳолатини акс эттирмайдиган ҳар қандай ҳаракатлар натижасида келиб чикадиган ушбу окибатларни тушунмоқ лозим. Ушбу ҳаракатлар маълумотларни тўлиқ ёки кисман такдим этмаслик, балансни шакллантиришда айрим усуллардан фойдаланиш ва ҳоказо бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатишнинг аник усуллари жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Бухгалтерия ҳисоботи деганда, ташкилотнинг мулкий ва молиявий ҳолатини хамда унинг хисобот даври (ой, квартал, йил мобайнида бухгалтерия хисоби маълумотлари асосида белгиланган шаклда тузиладиган маълумотларнинг ягона тизими тушунилади


(Бу хулоса Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 242 243-моддалари такли келиб чикади.)
(Большой юридический словарь / Под ред. А Я Сухарева. В Крутских - М. ИНФРА-М 2000-66-6)

8. Шуни эътиборга олиш лозимки, банкротликни яшириш давлат ва холатли органларига маълумотларни топширмаслик, яъни хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳисобот бериши лозим бўлган органларга керакли маълумотларни такдим эта- олмаслигидир, бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектнинг банкротликни реал ва потенциал контрагентларидан яширишидир.


10. Субъектив томондан жиноят тугри ёки эгри касл билан содир этилиши мумкин. Шахс карздор ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор банкрот холатидалигини ва унинг содир этган харакатлари хукукка хилофлигини англаб етади, кредиторларга куп микдорда зарар етказиши мумкинлигини кура билади ва буни хохлайди ёки англаган холда содир этилишига йўл куяди ёхуд унинг окибатига бефарк карайди.
Жиноят мотивлари ғаразли, баъзида бошкача бўлиши мумкин, лекин жиноий қилмиш квалификациясига таьсир этмайди. Банкротликни яширганлиги учун мансабдор шахс мукофотланган бўлса, унинг килмиши жиноятлар мажмуи тариқасида ЖКнинг 181 ва 210-моддалари (Пора олиш) бўйича квалификация килиниши керак.
11. Банкротликни яшириш жиноятининг субъекти 16 ёшга тўлган, акли расо хар кандай жисмоний шахс бўлиши мумкин.


(Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигига мувофик ушбу органлар каторига солик органлари, иктисодиёт ва статистика органлари, айрим холатларда, шунингдек, Ўзбекистон Республи- касининг Хусусийлаштириш, монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси кириши мумкин. Каранг: Банкротлик тугрисидаги ишлар бўйича давлат органига хужалик юри тувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўгрисидаги материалларни такдим этиш тартиби тугрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 2 майда 2223сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган). 5-банд)



Download 48.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling