179-модда. Сохта тадбиркорлик


Download 48.02 Kb.
bet2/12
Sana18.06.2023
Hajmi48.02 Kb.
#1564072
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
УКга комментария

180-модда. Сохта банкротлик
Сохта банкротлик, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

1.Банкротлик (иқтисодий ночорлик) деганда, хўжалик суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари буйича креди торлар талабларини тўла ҳажмда кондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар буйича ўз мажбуриятини тўла хажмда бажаришга қодир эмаслиги тушунилади. Карздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини кондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга кодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар маж- бурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида карздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.


Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган такдирда, агар карздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳаки микдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, карздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан эса энг кам иш ҳаки микдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, хужалик суди томонидан қўзғатилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Банкрот лик тугрисидаги Қонунида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Масалан, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона банкротлиги тўгрисидаги иш, агар карздор кредиторларнинг пул мажбуриятлари буйича талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаса, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича тегишли мажбурият мазкур мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар бўйича мазкур мажбурият бошланган кундан эътиборан олти ой ичида бажарилмаган бўлса, башарти карздорга нисбатан билдирилаётган талаблар энг кам иш ҳақининг камида беш минг карраси микдорини ташкил этса, хўжалик суди томонидан кўзғатилиши мумкин.
2. Жиноятнинг объекти хўжалик юритувчи субъектларнинг нормал фаолият кўрсатишини, банкротликни эълон килишнинг ўрнатилган тартибини, хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир.


(Каранг: Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги «Банкротлик тугрисида»ги Конуни (янги таҳрири), 3, 4-моддалар // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборот 2003 5-СОН, 63-модда.
2 Уша жойда, 5-модда, 2-кисм.
Уша жойда, 156-модда, 1-кисм.)

3. Объектив томондан жиноят хўжалик юритувчи субъектнинг уз мажбуриятларини иктисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши натижасида кредиторларга куп микдорда зарар етказилишида намоён бўлади.


4. Хўжалик юритувчи субъект ҳақиқатда кредиторлар олдидаги ўз маж- буриятларини бажаришга қодир бўлгани ҳолда, уларни бажаришдан атайлаб бўйин товлаб, ўзини банкрот деб эълон бериши атайлаб ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериш ҳисобланади.
5. Хўжалик юритувчи субъектлар (тадбиркорлик субъектлари) исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, белгиланган тартибда руйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
6. Конун хужжатларига мувофик, банкротликни эълон килиш куйидаги харакатлардан бирини содир этиш оркали амалга оширилиши мумкин:
- банкротлик аломатлари юзага келган такдирда, карздорнинг раҳбари бу хакда карздорнинг муассисларига (иштирокчиларига), бошқарув орган ларига ёки карздорнинг мол-мулки эгасига судгача санация ўтказиш, яъни карздорни молиявий жихатдан согломлаштиришга каратилган чора-тадбирлар куриш максадида банкротлик белгилари хакида ёзма шаклда хабар килиши;
- юридик шахс бўлган хужалик юритувчи субъект рахбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиши. Таъкидлаш жоизки, қарздор, агар унинг юкорида кўрсатилган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи холатлар мавжуд бўлса, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли:
- конун хужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатилиши тўғрисида қарор қабул килинган юридик шахснинг мол-мулки киймати кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаганлиги сабабли тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиши.


(1 (янги таҳрири). 30-модда // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон,
2 Уша жойда, 6, 7-моддалар,)
7.Жиноят кредиторларга куп микдордаги зарар етказиш тарзидаги ижтимоий хавфли окибат келиб чиккан пайтдан эътиборан тугалланган хисобланади. (Кўп миқдордаги зарар тушунчасига ЖКнинг Махсус қисми VIII бўлимига қаранг). Куп микдорда зарар етказилмаган такдирда иш фукаролик тартибида ҳал қилинади.
Агар айбдор шахснинг ҳаракатлари куп микдорда зарар етказишга каратилган бўлиб, бирок айбдорларнинг ихтиёрига боғлик бўлмаган ҳолда бундай окибат келиб чикмаган бўлса, унинг килмишини сохта банкротликка суикасд сифатида квалификация килиш лозим.
8. Агар мансабдор шахс сохта хужжатлар такдим этиб, банкротлик туғрисида эълон берса, унинг қилмишлари жиноятларнинг мажмуи буйича ЖКнинг 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан хам квалификация килинади.



Download 48.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling