179-модда. Сохта тадбиркорлик
Download 48.02 Kb.
|
УКга комментария
тугатишга доир иш юритиш — кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш, қарздорнинг мажбуриятлардан озод этилганлигини ҳамда тугатилганлигини эълон қилиш мақсадида иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан қўлланиладиган таомил;
тўлов қобилиятини тиклаш таомили — иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан қўлланиладиган, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни ўз ичига оладиган ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга қаратилган ташкилий-хўжалик ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи таомил; шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона – ходимлари уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи ёки ходимларининг сони камида уч минг киши бўлган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс; қарздор — пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса; қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили – банкротлик таомили ўтказилаётганда қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси ваколат берган шахс; қарздор ходимларининг вакили – банкротлик таомили ўтказилаётганда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарздорнинг ходимлари ваколат берган шахс; қишлоқ хўжалиги корхонаси – қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер хўжалиги ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги, шунингдек фаолиятининг асосий тури товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришдан иборат бўлган бошқа юридик шахслар деб таъриф берилган. Қонуннинг 4-моддасида банкротлик аломатлари нималардан иборатлиги белгилаб қўйилган. Яъни, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги: - агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса — олти ой ичида бажарилмаган бўлса; - агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса, қарздорнинг банкротлик аломатлари ҳисобланади. Банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш иқтисодий судларга таааллуқлидир. Пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва прокурор эга. Қарздор ва кредитор банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир таомилларни қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин. Мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги муносабати билан қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ва унинг ҳудудий органлари эга. Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 49-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий судининг мажлисида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши, банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Банкротликка оид муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 11 июндаги 160-сон қарори, “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкотликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2013 йил 14 август кунидаги 224-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сон қарорлари билан тартибга солинади. Download 48.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling