179-модда. Сохта тадбиркорлик
Download 48.02 Kb.
|
УКга комментария
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қасддан банкротликка олиб келиш
1811-модда. Қасддан банкротликка олиб келиш
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёки юридик шахс мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан банкротликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки ошириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахснинг барқарор иқтисодий ночорлигига (банкротлигига) олиб келса, кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади. Қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш хўжалик суди томонидан қарздор банкрот деб эътироф этилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлангандан кейин амалга оширилади (Қоидаларнинг 25-банди). Суднинг тегишли қарорида суд бошқарувчисига банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш мажбурияти юкланади. Давлат рақобат қўмитасида ташкил этилган, хулосани ҳамда унга илова қилинган материалларни кўриб чиқиш учун доимий ишловчи комиссия суд бошқарувчисининг хулосасини хўжалик суди томонидан мурожаат тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқиши ва ўзининг фикрини хўжалик судига тақдим этиши керак. Шу тариқа, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш белгилари мавжудлиги тўғрисидаги суд бошқарувчисининг хулосаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар дарҳол мазкур Комиссияга кўриб чиқиш учун юборилиши лозим. (Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.) (Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/ohs_plenumi_gayriqonuniy_bankrotlik_ustidan_nazorat_kuchaytirildi) Банкротлик сўзи италянча “bankarotta”, яъни banka-ўриндиқ (курси), rotta-синган сўзларидан ташкил топган бўлиб, “синган курси” маъносини англатади. Шимолий Италия шаҳарлари – Генуя ва Венецияда барча битимлар махсус биноларда амалга оширилган. Ҳар қайси уруғ, оила савдо уйларида ёғочдан ясалган курсига эга бўлиб, уруғ бошлиғи ёки унинг вакили шу курсида ўтириб битимлар тузган. Агар уруғ бошлиғи молиявий мажбуриятларини бажара олмай қолса, унинг курсиси одамлар кўз ўнгида синдирилган. Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги – банкротлик (иқтисодий ночорлик) деб аталади. Шунингдек, қонунда банкротликка оид ишларни юритишда ишлатиладиган атамаларга тушунчалар берилган. Жумладан, бир турдаги кредиторлар — қарздорга нисбатан бир хил талабларга эга бўлган ва уларни қаноатлантиришда бир-бирига нисбатан имтиёзга эга бўлмаган кредиторлар гуруҳи; Download 48.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling