18-маъруза Керамзитнинг асосий хоссалари ва уни бойитиш. Керамзит шағалига қўйиладиган техник талаблар


Download 72.39 Kb.
bet1/4
Sana23.04.2023
Hajmi72.39 Kb.
#1386381
  1   2   3   4
Bog'liq
18-маъруза


18-маъруза


Керамзитнинг асосий хоссалари ва уни бойитиш. Керамзит шағалига қўйиладиган техник талаблар


Режа:



  1. Керамзит шағалига қўйиладиган техник талаблар

  2. Керамзитнинг бир жинслилиги ва уни бойитиш

Керамзит шағалига қўйиладиган техник талаблар.
ЎзРСТ 9758-96 “Қурилиш ишларида ишлатиладиган ғовак тўлдиргичлар. Синаш усуллари” бўйича керамзит шағали дона йириклиги асосида қуйидаги фракцияларда ишлаб чиқарилади: 5-10; 10-20 ва 20-40мм.





Расм- 1. Керамзит шағалини
эзилишга синаш схемаси



Расм-2. Керамзит доналарининг
жойлашиш схемаси



Ҳар бир фракция учун номинал ўлчамга нисбатан 10% гача йирик доналар рухсат этилади. Барабан типидаги элаклар (грохот)нинг самарадарлиги юқори эмаслиги, керамзитни фракцияларга тўлиқ ажратиш қийин кечади.
Керамзит шағалининг уйма зичлигига кўра 10та маркага бўлинади: М250-800, бунда М250 маркали керамзит шағалининг уйма зичлиги 250 кг/м3, М300 маркали керамзит шағалининг уйма зичлиги 300 кг/м3 ва ҳоказо. Уйма зичлик материалнинг фракциялари бўйича ўлчов идишларида аниқланади. Керамзит шағалининг уйма зичлиги бўйича маркаси учун цилиндрда майдаланишга бўлган мустаҳкамлиги стандартда кўзда тутилган (жадвал-1).
Керамзит шағалининг мустаҳкамлигига қўйилган талаблар
Жадвал-1

Уйма зичлиги
бўйича
маркаси



Юқори сифат категорияси

Биринчи сифат категорияси

Мустаҳкамлиги бўйича маркаси

Цилиндрда майланиши бўйича мустаҳкамлиги, МПа кам эмас

Мустаҳкамлиги бўйича маркаси

Цилиндрда майланиши бўйича мустаҳкамлиги, МПа кам эмас

250 

П35

0,8

П25

0,6

300 

П50

1

П35

0,8

350

П75

1,5

П50

1

 400 

П75

1,8

П50

1,2

450 

П100

2,1

П75

1,5

500 

П125

2,5

П75

1,8

550 

П150

3,3

П100

2,1

600

П150

3,5

П125

2,5

 700

П200

4,5

П150

3,3

800

П250

5,5

П200

4,5







хаво


вентилятордан



Расм-3. Керамзит шағалини навларга ажратувчи қурилма: 1- ортиш борти; 2- аспирацион қобиғ; 3- чўктириш камераси; 4,5 – ёпқич;
6- навларга ажратиш камераси; 7- оғир фракцияларни бўшатиш борти; 8- енгил фракцияларни бўшатиш борти.


Истеъмолчилар талабига кўра конструкцион енгил бетонлар ишлаб чиқаришда стандартга кўра маркаси М700 ва М800 цилиндрда майдаланиш мустаҳкамлиги 3,3 ва 4,5 МПа дан кам бўлмаган керамзит шағалини ишлаб чиқариш мумкин.
Стандарт усулга кўра цилиндрга керамзит шағали эркин тўкилади ва дастлабки ҳажмининг 20% гача камайишигача эзилади. Юк таъсирида шағал доналари зичлашади ва нисбатан компакт жойлашади. Изланишлар шуни кўрсатадики, керамзит шағалининг нисбатан зич жойлашувида унинг эркин тушишидаги ҳажмининг камайиши ўртача 7% ни ташкил этади, қолган 13% ҳажмнинг камайиши доналар эзилишига кетади (расм-1).
Агар донанинг дастлабки баландлиги – D бўлса, у ҳолда эзилгандан сўнг 13% га камаяди.



Download 72.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling