18-маъруза Керамзитнинг асосий хоссалари ва уни бойитиш. Керамзит шағалига қўйиладиган техник талаблар
Download 72.39 Kb.
|
18-маъруза
2f = 0,13 D, f = 0,065 D (1)
Бошқа тарафдан, шарли сегмент йўналиши: , (2) Бу ерда, d - эзилган айлана диаметри. Иккита f ифодасини тенглаштириб, d = 0,4 Dга эришамиз. Доналар эзилиши натижасида олинган боғлама юзаси - π d2 /4 =0,19D2. Шундай боғламалардан бири компакт жойлашган шар кўринишидаги доналарнинг элементар ячейкалари юзасига мос келади (расм-2) ва 0,865D2 га тенг. Элементар ячейканинг юзаси эзилган боғлама юзасига нисбатан 0,865/0,19 =4,5 баробар катта. Стандарт цилиндр юзаси (177 см2) боғламалар майдони йиғиндисидан катта ва улар орқали керамзит шағали эзувчи кучни қабул қилади. Оҳиргиси 40 см2 ни ташкил этади. Шу сабабли, стандарт бўйича бўлиш натижасида 177см2 юзага таъсир этувчи юк керамзит мустаҳкамлигини ўртача 4,5 баробарга ўзгартиради. ЎзРСТ 9758-96 “Қурилиш ишларида ишлатиладиган ғовак тўлдиргичлар. Синаш усуллари” асосида ғовак тўлдирувчиларнинг маркаси уйма зичлиги ва мустаҳкамлик чегараси бўйича аниқланади. Мустаҳкамлик бўйича маркаланган керамзит шағалини мос маркали бетонда ишлатиш имконини беради. Керамзит шағалини алоҳида доналарининг мустаҳкамлиги суюқлик (мой)да гидростатик босим таъсирида аниқланади. Керамзит мустаҳкамлигини нисбий баҳолаш ҳисобий формулалар билан ҳамда материалнинг зичлиги ва ҳисобий мустаҳкамлиги орасидаги боғланиш ёрдамида амалга оширилади. Ўртача сифатли керамзитнинг ҳисобий мустаҳкамлигини (МПа) С.М.Ицкович таклиф этган формула орқали аниқлаш мумкин: , (3) Бу ерда: дона-керамзит шағали донасининг зичлиги, г/см3. Масалан, керамзит шағали М400 (уйма зичлиги 351-400 кг/м3), бўшлиқлиги – Vбўшл =40% да дона зичлиги - дона=0,58-0,67 г/см3. Формула (1) га кўра, бундай керамзитнинг мустаҳкамлиги 5-6,7МПа ни ташкил этади. Керамзит шағали М600 (уйма зичлиги 551-600 кг/м3), дона зичлиги - дона=0,92-1 г/см3, мустаҳкамлиги 12,5-15МПа ни ташкил этади. Керамзит шағали М800, бўшлиқлиги – Vбўшл =40% да дона зичлиги - дона=1,17-1,33 г/см3, ҳисобий мустаҳкамлик 20-27МПа га тенг, бўшлиқлиги – Vбўшл =45% ва дона зичлиги - дона=1,45 г/см3 гача бўлса, у ҳолда ҳисобий мустаҳкамлик 32МПа га тенг бўлади. Керамзит шағалининг ҳисобий мустаҳкамлиги шуни кўрсатадики, бу ғовак тўлдирувчи етарли мустаҳкамликка эга бўлиб, стандарт синовларда мустаҳкамлик кўрсаткичлари паст бўлишига қарамай, юқори мустаҳкамликдаги енгил конструкцион бетонлар олинади. Керамзит шағали донаси шар ёки сюри шаклида бўлиб, асосан хом гранулалар шаклига боғлиқдир. Стандартга кўра дона шакл коэффициентининг ўртача қиймати 1,5 дан катта бўлмаслиги керак. Юқори сифат категориясига эга керамзит шағали учун дона шакл коэффициенти 2,5 дан катта бўлмаслиги керак ва биринчи навли керамзит шағали учун бундай доналар масса бўйича 15 % дан ошмаслиги керак. Керамзит шағалида сифат категориясига кўра бўлинган доналар миқдори масса бўйича 10-15% дан ошмаслиги керак. Керамзит шағали сувга бўктирилган ҳолда музлаш ва эришда энг камида 15 циклга бардош бериши керак, бу ҳолатда ушбу фракциянинг масса йўқотиши 8% дан кўп бўлмаслиги керак. Download 72.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling