18-маъруза. Транзакцияларда параллелизм ва маълумотларни тиклаш Режа
Транзакциялар ўртасидаги келишмовчиликлар
Download 192 Kb.
|
Maruza-18 -maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- W-W (Ёзув-Ёзув)
- W-R (Ёзув-Ўқиш)
- 4-таъриф
- 6-таъриф
3. Транзакциялар ўртасидаги келишмовчиликлар
Шундай қилиб, параллелизм муаммолари таҳлили, агар махсус чоралар кўрилмаган ҳолларда, аралаш муҳитда ишлаш натижасида транзакцияларнинг (И) – изоляцияланганлик хусусияти бузилади. Транзакциялар бир-бирига натижа олишга ҳалақит беради. Бироқ ҳамма транзакциялар ҳам бир-бирига ҳалақит беравермайди. Агар транзакциялар турли маълумотларга мурожаат қилишса ёки турли вақтда бажарилса, улар бир-бирига ҳалақит бермайди. 3-таъриф. Агарда транзакциялар вақт бўйича кесишса ва бир хил маълумотларга мурожаат қилса, улар рақобатчи дейилади. Маълумотларга рақобат натижасида транзакциялар ўртасида маълумотларга рухсатли кириш тўқнашуви бошланади. Қуйидаги тўқнашувлар кўринишлари фарқланади: W-W (Ёзув-Ёзув). Биринчи транзакция объектни ўзгартирди ва тугамади. Иккинчи транзакция бу объектни ўзгартиришга уринмоқда. Натижа – янгилаш йўқолади. R-W (Ўқиш-Ёзув). Биринчи транзакция объектни ўқиди ва тугамади. Иккинчи транзакция бу объектни ўзгартиришга уринмоқда. Натижа – Ҳақиқатан тўғри келмайдиган таҳлил (такрорланмайдиган санаш). W-R (Ёзув-Ўқиш). Биринчи транзакция объектни ўзгартирди ва тугамади. Иккинчи транзакция бу объектни ўқишга уринмоқда. Натижа – “ёмон” маълумотларни ўқиш. Маълумотлар ўқилганда ўзгармаганлиги учун, R-R турдаги тўқнашув қатнашмайди. 4-таъриф. Агар транзакция қатъий навбат бўйича бажарилса, транзакциялар тўпламини юклаш графиги кетма-кет келадиган дейилади. 5-таъриф. Агар транзакциялар тўпламини юклаш графиги транзакцияларнинг навбат билан келадиган элементар амалларидан ташкил топса, у ҳолда бундай график навбат билан келадиган дейилади. Навбат билан келадиган график бажарилишида транзакциялар тўғри бажарилига кафолат берилади., яъни навбат билан келадиган графикда транзакциялар бошқа транзакциялар борлигини “билишмайди”. 6-таъриф. Агар графиклар бажарилишида маълумотлар базасининг бошланғич ҳолатига боғлиқ бўлмаган битта натижа олинса, иккита график эквивалент дейилади. 7-таъриф. Агар транзакцияни юклаш графиги қандайдир кейинги графикка эквивалент бўлса, у тўғри (серияли) дейилади. Download 192 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling