18-маъруза. Транзакцияларда параллелизм ва маълумотларни тиклаш Режа
Download 192 Kb.
|
Maruza-18 -maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Транзакцияларни аралаш муҳитда ишлаши
- 1-таъриф
18-маъруза. Транзакцияларда параллелизм ва маълумотларни тиклаш Режа: Транзакцияларни аралаш муҳитда ишлаши Транзакцияларнинг параллел ишлаш муаммолари Транзакциялар ўртасидаги келишмовчиликлар Блокировкалар ва улар ёрдамида параллелизм муаммоларини ҳал қилиш Параллелизм муаммоларини блокировкалар ёрдамида ечиш Вақтинчалик белгилар усули SQL воситасида ҳимояланган транзакцияларни ташкил қилиш Ҳимоя сатҳлари ва ҳимоя сатҳларини аниқловчи SQL операторларининг синтаксис таҳлили Маълумотларни тиклаш ва унинг кўринишлари 1. Транзакцияларни аралаш муҳитда ишлаши Транзакциялар элементар атомар амаллар кетма-кетлиги сифатида қаралади. Алоҳида элементар амалнинг атомарлиги иккита шартнинг бажарилишидан иборат бўлади: Бу амал тўлиқ бажарилади ёки умуман бажарилмайди (атомарлик – барчаси ёки ҳеч нарса). Бу амал бажарилиш вақтида бошқа транзакцияларнинг амаллари бажарилмайди (элементар амалларнинг қатъий навбати). 1-таъриф. Элементар амаллари навбати билан бажариладиган бир нечта транзакциялар тўплами транзакцияларнинг аралаш муҳити дейилади. 2-таъриф. Берилган транзакциялар тўпламида элементар амалларнинг бажарилиш кетма-кетлиги транзакциялар тўпламини юклаш графиги дейилади. Эслатма. Берилган транзакциялар тўплами учун бир нечта турли юклаш графиклари бўлиши мумкин. 2. Транзакцияларнинг параллел ишлаш муаммолари Учта асосий параллелизм муаммолари фарқланади: Янгилаш натижаларининг йўқолиш муаммолари Ёзилмаган боғлиқлик муаммоси (“ёмон” маълумотларни ўқиш, пала-партиш санаш) Таҳлилларнинг бир – бирига тўғри қилмаслик муаммоси Бу муаммоларни кўриб чиқамиз. Баъзи графиклар билан мос ҳолда ишга тушириладиган иккита А ва В транзакцияларни кўриб ўтамиз. Транзакциялар маълумотлар базасининг баъзи объектлари, масалан, жадвалнинг қаторлари билан ишласин. Р қатор ўқиш операциясини Р=Р0, қаердаки Р0 – ўқилган қиймат, деб белгилаймиз. Р қаторга Р1 қиймат ёзиш операциясини деб белгилаймиз. Download 192 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling