18-маъруза. Транзакцияларда параллелизм ва маълумотларни тиклаш Режа


Маълумотларни тиклаш ва унинг кўринишлари


Download 192 Kb.
bet8/9
Sana23.12.2022
Hajmi192 Kb.
#1045606
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza-18 -maruza

9. Маълумотларни тиклаш ва унинг кўринишлари
Транзакциялар атомарлигига талаблар тугалланмаган ёки олиб ташланган транзакциялар маълумотлар базасида из қолдирмаслиги лозимлигини таъкидлайди. Бу маълумотлар базасида, қониқарсиз транзакцияларнинг бошланиш вақтида маълумотлар базаси ҳолатини тиклаш учун ортиқча ахборотларни сақлашга рухсат берадиган маълумотлар сақланиши кераклигини билдиради. Бундай ортиқчаликни кўпинча транзакциялар журнали таъминлайди. Транзакциялар журнали маъумотлар базасида маълумотларни модификация қилишнинг барча операцияларидан, хусусан модификация қилинган объектнинг эски ва янги қийматларидан, транзакциянинг тизимли номеридан, модификация қилинадиган объект ва бошқа ахборотлардан иборат бўлади.
Маълумотлар базасини тиклаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

  • Транзакцияни алоҳида инкор этиш. Транзакцияни алоҳида инкор этиш ё ROLLBACK буйруғини бериш йўли ёки тизим билан амалга оширилади. МББТ транзакцияни инкор этишни транзакция ишида қандайдир хатолик келиб чиққанда (масалан, нолга бўлиш) ёки, агар бу транзакция қийин аҳволдан чиқишнинг чораси сифатида танланганда амалга ошириши мумкин.

  • Жиддий бўлмаган бузилишлардан сўнг тиклаш (дастурий таъминотнинг бузилиши). Жиддий бўлмаган бузилиш тизимнинг оператив хотирасини йўқотиш билан характерланади. Бунда транзакия узилиши вақтида бажарилаётган барча ишлар бузилади, маълумотлар базасида барча буферлардаги маълумотлар йўқолади. Дискларда сақланаётган маълумотлар бузилмасдан қолади. Жиддий бўлмаган бузилиш, масалан, электр тармоғидаги узилиш ёки процессор бузилиши натижасида амалга ошиши мумкин.

  • Жиддий бузилишлардан сўнг тиклаш (аппаратуранинг бузилиши). Жиддий бузилиш хотира ташқи ташувчилари бузилиши билан характерланади.

Учала ҳолда ҳам тиклашнинг асоси транзакция журнали томонидан таъминланадиган керагидан ортиқ маълумотлар ҳисобланади.
9.1. Транзакцияни алоҳида инкор этиш
Транзакциялар журнали бўйича транзакцияни алоҳида инкор этишни бажариш учун журналдаги барча ёзувлар берилган транзакциядан тескари рўйхатда боғланади. Тугалланмаган транзакциялар учун рўйхат боши берилган транзакцияда тайёрланган, маълумотлар базасидаги охирги ўзгаришлар ҳақидаги ёзув ҳисобланади. Тугалланган транзакциялар учун рўйхат боши журналнинг ташқи хотирасига киритилиши лозим бўлган транзакция охири ҳақидаги ёзув ҳисобланади. Рўйхат охири сифатида ҳар доим берилган транзакцияда тайёрланган, маълумотлар базасининг ўзгариши ҳақидаги биринчи ёзув хизмат қилади. Ҳар бир ёзувда берилган транзакция маълумотлар базасининг ўзгаришлари ҳақидаги ёзувлар рўйхатини тўғридан-тўғри тиклаш учун, транзакциянинг ягона тизимли номери мавжуд бўлади.
Транзакцияни алоҳида инкор этиш қуйидаги кўринишда бажарилади:

  • Транзакцияла журналида берилган транзакцияда бажарилган ёзувлар рўйхати кўриб чиқилади (охирги ўзгаришдан биринчи ўзгаришгача).

  • Берилган транзакция рўйхатидан навбатдаги ёзув танланади.

  • Мантиққа тескари операция амалга бажарилади: INSERT операцияси ўрнига DELETE операцияси бажарилади, DELETE операцияси ўрнига INSERT операцияси бажарилади ва тўғри UPDATE операцияси ўрнига тескари UPDATE операцияси бажарилади.

  • Тескари операцияларнинг ихтиёрий биттаси журналга киритилади. Буни албатта қилиш керак, чунки алоҳида инкор этиш бажарилиши вақтида жиддий бўлмаган бузилиш амалга ошиши мумкин, уни тиклашдан кейин алоҳида инкор этиш тўлиқ бажарилмаган транзакцияни олиш керак бўлади.

  • Олиш яхши бажарилгандан кейин журналга транзакция тугаганлиги ҳақидаги хабар киритилади.


Download 192 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling