18-маъруза. Транзакцияларда параллелизм ва маълумотларни тиклаш Режа


Жиддий бўлмаган бузилишлардан сўнг тиклаш


Download 192 Kb.
bet9/9
Sana23.12.2022
Hajmi192 Kb.
#1045606
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza-18 -maruza

9.2. Жиддий бўлмаган бузилишлардан сўнг тиклаш
WAL протоколига қарамасдан, жиддий бўлмаган бузилишдан кейин, маълумотлар базасининг ҳамма “тоза бўлмаган” саҳифалари ҳам ташқи хотирага киритилмагани учун, маълумотлар базасининг ҳамма физик саҳифалари ҳам ўзгартирилган маълумотларга эга бўлмайди.
“Тоза бўлмаган” саҳифалар киритилишига кафолот берилган охирги дам – бу охирги назорат нуқтаси қабул қилинган охирги дамдир.
Жиддий бўлмаган бузилишлардан сўнг тизимни тиклаш тизимни қайта юклаш процедурасининг бир қисми сифатида амалга оширилади. Тизим қайта юклаш вақтида қуйидаги ишларни амалга оширади:

  • Транзакцияларнинг иккита UNDO (рад этиш) ва REDO (такрорлаш) рўйхатлари яратилади. UNDO рўйхатига назорат нуқтасининг охирги ёзувидаги барча транзакциялар киритилади (яъни назорат нуқтасини қабул қилиш вақтида бажариладиган барча транзакциялар). REDO рўйхати бўш қолади.

  • Назорат нуқтаси ёзувидан бошлаб, транзакциялар журнали бошидан текширилади.

  • Агар транзакциялар журналида транзакциянинг бошланиши ҳақидаги ёзув топилса, у ҳолда бу транзакция UNDO рўйхатига қўшилади.

  • Агар регистрация файлида транзакциянинг тугаши ҳақидаги COMMIT ёзуви топилса, у ҳолда бу транзакция REDO рўйхатига қўшилади.

  • Транзакциялар журналининг охирида иккала рўйхат ҳам анализ қилинади. Бунда UNDO рўйхатидан REDO рўйхатига тушиб қолган транзакциялар ўчириб ташаланади.

  • Охирида тизим транзакциялар журналини назорат нуқтаси вақтидан бошлаб, бошидан текширади ва REDO рўйхатидаги барча транзакциялар операцияларини қайтадан бажаради.

9.3. Жиддий бузилишлардан сўнг тиклаш
Маълумотлар базаси дискда жиддий бузилишдан кейин физик зарарланади. Бу ҳолда тиклашнинг асоси бўлиб транзакциялар журнали ва маълумотлар базасининг архив нусхаси ҳисобланади. Маълумотлар базасининг архив нусхаси даврий равишда, айнан транзакциялар журналини тўлдириш тезлигини ҳисобга олиш билан яратилади.
Тиклаш маълумотлар базасини архив нусхадан тескари нусха олиш билан бошланади. Кейин барча транзакцияларни аниқлаш учун транзакциялар журналини кўриш бошланади. Бундан кейин транзакциялар журнали бўйича барча тугалланган транзакциялар такрорланади. Бунда тўхташ натижасида узилиб қолинган транзакцияларни олиб қўйишга эҳтиёж бўлмайди.
9.4. Маълумотларни тиклаш ва SQL стандарти
SQL тили стандарти маълумотларни тиклашни МББТ дастурчиларига хавола этган ҳолда, унга бўлган талабларга эга эмас.





Download 192 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling