18-маъруза. Транзакцияларда параллелизм ва маълумотларни тиклаш Режа


Блокировкалар ва улар ёрдамида параллелизм муаммоларини ҳал қилиш


Download 192 Kb.
bet4/9
Sana23.12.2022
Hajmi192 Kb.
#1045606
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza-18 -maruza

4. Блокировкалар ва улар ёрдамида параллелизм муаммоларини ҳал қилиш
Блокировкаларнинг асосий мақсади шундан иборатки, агар қандайдир транзакцияни бажариш учун қандайдир объект бу транзакциясиз ўзгармаслиги талаб этилса, у ҳолда объект блокировка қилиниши керак, яъни бошқа транзакцияларнинг бу объектга рухсатли кириши блокировкани чақирган транзакция бажарилиши вақтида чегараланади.
Блокировкаларнинг икки тури фарқланади:

  • Монополияли блокировкалар (X-блокировкалар, X-locks - eXclusive locks) – ўзаро рухсатли киришсиз блокировкалар (ёзув блокировкаси).

  • Бўлинадиган блокировкалар (S-блокировкалар, S-locks - Shared locks) - ўзаро рухсатли киришли блокировкалар (ўқиш блокировкаси).

Агар А транзакция объектни Х-блокировка ёрдамида блокировка қилса, у ҳолда бу объектга бошқа транзакциялар томонидан ҳар қандай рухсатли кириш рад этилади.
Агар А транзакция S-блокировка ёрдамида объектни блокировка қилса, у ҳолда бошқа транзакциялар томонидан шу объектнинг Х-блокировкасига сўровлар рад этилади, бошқа транзакциялар томонидан шу объектнинг S -блокировкасига сўровлар қабул қилинади.
Блокировка қилинган объектларга ўзаро рухсатли кириш қоидасини қуйидаги блокировкаларнинг мослик матрицаси кўринишида тасвирлаш мумкин. Агар А транзакция қандайдир объектни блокировка қилган бўлса, В транзакция эса шундан кейин ҳам шу объектни блокировка қилмоқчи бўлса, у ҳолда В транзакциянинг блокировкалаш муваффақияти қуйидаги жадвалда тасвирланади:

5. Параллелизм муаммоларини блокировкалар ёрдамида ечиш
Маълумотларга рухсатли киришда тўқнашувга кирадиган транзакциялар ўзини қандай тутишини кўриб ўтамиз.
5.1. Янгилаш натижаларини йўқотиш муаммолари ва уларни ҳал қилиш
Иккита транзакция навбати билан битта қаторга қандайдир маълумотларни ёзмоқда ва ўзгаришларни белгилаб бормоқда.

Натижа. Иккала транзакция ҳам бир-бирини кутмоқда ва давом эта олмаяпти. Чорасизлик вазияти келиб чиқди.

Download 192 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling