18-маъруза. Ўзгармас электр токи.
Режа
1.Ўзгармас электр ток қонунлари.
2.Ўзгармас токнинг иши ва қуввати.
3.Жоуль- Ленц қонуни.
4.Тармоқланган занжирлар. Кирхгоф қоидалари.
§ 1. Ўзгармас электр ток қонунлари.
Зарядланган объектлар нафақат электростатик майдонни, электр майдонни ҳам сабабчиси бўлади.
Электростатик майдонни вужудга келиши учун қўзғалмас зарядлар мавжуд бўлиши керак.Электр токни вужудга келиши учун эркин зарядланган заррачалар керак бўлиб, улар қўзғалмас зарядларни электростатик майдонида, майдон куч чизиқлари бўйлаб тартибли ҳаракат ҳолатига келади.
Электр токи - майдон куч чизиқлари бўйлаб эркин зарядларни (яъни, муайян йўналишдаги) тартибли ҳаракати. Tокнинг йўналиши сифатида мусбат зарядларнинг ҳаракат йўналиши қабул қилинган. Одатда ток электр майдонининг таъсирида юз беради.
Ўтказгичда электр токни вужудга келиш шартлари қуйидагича:
-токни эркин ташувчиси-зарядланган эркин заррачаларнинг мавжудлиги;
-энергияси қандайдир йўл билан тўлдирилувчи электр майдонни мавжудлиги.
Электр майдон кучланганлиги доимий бўлиши керак, доимий ток занжири эса берк бўлиши керак.
Зарядланган заррачаларнинг иссиқлик харакатини электр токи деб бўлмайди, чунки у тартибсиздир.
Электр токни, унинг таъсиридан билиш мумкин:
–иссиқлик таъсири–электр токи ўтганда ўтказгич қизийди;
–кимёвий таъсири–электр токи ўтганда модда таркиби ўзгаради(электролиз);
–магнит таъсири–электр токи магнит майдонни вужудга келтиради.
Ток кучи.Ток зичлиги.
Токни миқдорий характеристикаси бу ток кучи. Ток кучи – физик катталик бўлиб берилган S юза(ёки ўтказгични кўндаланг кесими) орқали бирлик вақтда олиб ўтилган заряд миқдорига тенг.
1- расм
(1)
СИ системасида ток кучининг ўлчов бирлиги Ампер(А):
Ток ўлчов бирлиги 1 А, токли иккита параллел ўтказгичларни магнит ўзаротаъсири орқали ўрнатилади.
Агар бир хил вақт оралиғида ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан бир хил миқдордаги заряд ўтса, у ҳолда ток доимий бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |