18-маъруза. Ўзгармас электр токи. Режа
Download 264.44 Kb.
|
18..Ўзгармас электр токи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электр кучланиш
- Ташқи кучлар ва ЭЮК.
Ток зичлиги j –вектор катталик. Ток зичлигининг вектори майдонини Е вектор чизиқларини ўтказган каби ток чизиқ( j вектор чизиқ)лари орқали тасвирлаш мумкин.
Ток зичлигининг модули, сон жиҳатдан ток кучини, заряд ташувчилар ҳаракати йўналишига перпендикуляр бўлган элементар юзага нисбати билан белгиланади: Ток зичлиги j –фазонинг ҳар бир нуқтасида токни локал характерлайди. Ток зичлигини вектори йўналиш жиҳатдан мусбат зарядларни тартибли ҳаракат тезлигининг йўналиши билан мос тушади. Ўтказгич кесимининг ҳар бир нуқтасидаги ток зичлигини билган ҳолда ихтиёрий S сирт орқали ўтувчи ток кучи I ни топиш мумкин: (2) Кучланиш. Ток оқаётган ўтказгичда зарядлар электростатик майдон кучлари таъсирида ҳаракат қилади.Электростатик кучлар иши потенциаллар фарқи ёки кучланиш билан характерланади. Электр кучланиш – скаляр физик катталик бўлиб, занжирни иккита нуқтаси орасида электр зарядини кўчириш учун бажарилган ишни шу зарядга бўлган нисбатига тенг. U ни Си системасидаги ўлчов бирлиги – вольт (В). Электр кучланишни ҳисоблаш формуласи: Агар, кўрилаётган занжирни бир қисмида, ток манбаи бўлмаса (ЭЮК=0) у ҳолда кучланиш потенциаллар фарқига тенг бўлади. Ташқи кучлар ва ЭЮК. Токни етарлича узоқ вақт сақлаб туриш учун, кичик потенциалли ўтказгични учидан узлуксиз равишда электр зарядларини олиб туриш керак, катта потенциалга эга бўлган иккинчи учига эса электр зарядларини етказиб бериб туриш керак. Яъни, зарядларни айланишини вужудга келтириш керак. 2-расм Фараз қилайлик бир-бирига уланган учта ўтказгич берилган бўлсин.Биринчи ва иккинчи ўтказгични φ1 ва φ2 потенциалгача зарядлайлик ва учинчи ўтказгич билан ўзаро улаб қўяйлик(3-расм). 3-расм Потенциаллар фарқи учта ўтказгич ичида электр майдонини ҳосил қилади ва бу майдон потенциалнинг камайиши тарафига қараб (2 га қараб) йўналган бўлади. Бу майдон таъсирида электронлар 2-3-1 йўналишда ҳаракат қила бошлайди, демак ток 1-3-2 йўналишда оқади. 3-нчи симдан ток ўтган сари φ1–φ2 камаяди ва нолга интилади, натижада ток тўхтайди. Download 264.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling