18-маъруза. Ўзгармас электр токи. Режа


Тугун– занжирнинг иккитадан ортиқ ўтказгич туташадиган ихтиёрий қисми. Контур


Download 264.44 Kb.
bet6/7
Sana20.12.2022
Hajmi264.44 Kb.
#1039589
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
18..Ўзгармас электр токи

Тугун– занжирнинг иккитадан ортиқ ўтказгич туташадиган ихтиёрий қисми. Контур – ихтиёрий берк занжир. Мустақил контур – камида битта янги тармоққа эга бўлган контур.Тармоқ – занжирни тугундан тугунгача бўлган қисми.
Тармоқланган занжирларни Ом қонуни ёрдамида ҳисоблаш анча мураккаб масала. Бу масала Г. Кирхгофни иккита қоидаси асосида анча онсон ечилади.
Электр занжири деб, бир- бири билан уланган электр энергия манбаи ва юкламалар мажмуасига айтилади.
Шартли белгилар ёрдамидаги электр занжир чизмаси(расм-8) электр схемаси дейилади.

8-расм. Электр занжир шартли белгилаш.

Шартли белгилар ёрдамидаги тармоқланган электр занжир чизмаси


9-расмда келтирилган.



9-расм. Тармоқланган электр занжир.


Кирхгоф қоидалари. Берк занжирлар учун Ом қонуни осон қўлланилади, лекин тармоқларга бўлинган занжига бу қонунни ишлатиш қийин. 10-(а) расмда берк занжир, 10-(б) расмда тармоқланган занжир келтирилган.
Берк занжирнинг барча қисмида ток бир хил, (б) расмда эса ВC, CА ва АВ ларда ток қиймати турлича. Бундай занжирларни хисоблашда Кирхгоф қоидаларидан фойдаланамиз. Бу қонун 1847 йилда таклиф қилинган.






а) б)
10-расм


Доимий ток занжирларини тугунларида зарядларни тўпланиши мумкин эмас. Бундан Кирхгофни биринчи қоидаси келиб чиқади:
Тармоқланган занжирда ҳар бир тугун учун токларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг.
I1- I2- I3- I4=0
(15)

11-расм

Tугунга кираётган ток мусбат, чиқаётган ток манфий хисобланади.
Кирхгофни биринчи қоидаси электр зарядларининг сақланиш қонунини натижасидир.

Download 264.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling