18-Мавзу: Озиқ муҳитлар, уларнинг классификацияси. Соф култура ва идентификация ҳақида тушунча. Режа: Озиқа муҳитлар классиқикацияси
Download 131.75 Kb. Pdf ko'rish
|
18-маш
- Bu sahifa navigatsiya:
- СЕКТОРЛАБ ЭКИШ
ПЕТРИ
КОСАЧАСИДАН АГАРГА ЭКИШ ШПАТЕЛ БИЛАН ЭКИШ- Шпател бир учи учбурчак шишали ёки металл найча. Чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоғи ёрдамида Петри косачасининг қопқоғи очилади. Текшириш материали олингач шпател косача ичига киритилади ва шпателда текшириш материали қолмагунча айланма ҳаракат қилиб экилади. Сўнг шпател косача ичидан чиқарилади ва косача қопқоғи беркитилади. Шиша шпател дезинфекцияловчи моддага солинади, металл шпател эса спирт лампаси алангасида чўғлантирилади. Қовузлоқда экиш оз микдорда экиладиган материал (айрим ҳолларда экиладиган материал стерил изотоник эритмада ёки шурвада аралаштирилади) бактериологик қовузлоқ ёрдамида Петри косачадаги агарнинг четига суртиб олинади ва қовузлок узилиб косачанинг у деворидан бу деворига қараб штрих ҳолда экилади, ортиқчаси алангада куйдирилади. СЕКТОРЛАБ ЭКИШ- Петри косачаси орқа томондан қаламча билан секторларга бўлинади. Бактериологик қовузлоққа у чизиғдан бу чизиқда қараб экилади. Экилаётган вақтда чизиқдан ўтиб кетмасликка эътибор бериш лозим. Тампон ёрдамида экиш — текширилаётган материал олинган тампон, оғзи бироз очилган Петри косачасига айланма ҳаракатда озиқа музҳит юзасига суртилади. Газон усулида экиш — 1 мл (20 томчи) суюқ культура (агар зич муҳитидаги культура булса, уни стерил физиологик эритмада ёки шурвада суюлтириб олинади) Петри косачадаги агарнинг юзасцга қуйилиб ҳамма қисмига ёйилади. Петри косачаси бироз қийшайтирилиб пипетка ёрдамида ортиқчаси олиб дезифекцияловчи моддага ташланади. Пипеткани ҳам дезинфекцияловчи моддага ташланади. Текширилаётган суюк культура ёки суюлтирилган культура стерил Петри косачасига қуйилади ва косачага ёйилади. Унинг устига зритилган ва 4—5°С гача совутилган 15—20 мл агар қуйилади. Яхшилаб аралаштириш учун косачани секин-аста чайқалтириб айлантирилади. Косачадаги агар қотгунча стол устида қолдирилади. Экилган косачаларнинг орқа томонига ёзилиб термостатга 37° тункариб қўйилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling