18-Мавзу: Озиқ муҳитлар, уларнинг классификацияси. Соф култура ва идентификация ҳақида тушунча. Режа: Озиқа муҳитлар классиқикацияси


Download 131.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana22.12.2022
Hajmi131.75 Kb.
#1043440
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18-маш



18-Мавзу: Озиқ муҳитлар, уларнинг классификацияси. Соф култура ва
идентификация ҳақида тушунча.
РЕЖА:
1.Озиқа муҳитлар классиқикацияси
2.Озиқа муҳитига экиш усуллари
3. Микроорганизмлар соф культурасини ажратиб олиш усуллари
Озиқа муҳитлар классиқикацияси
Турли хил микроорганизмда озиқа муҳитлар ва муҳитларнинг
хоссасига талаб бир хил эмас. Текшириш мақсадига қараб у ёки бу
озиқа муҳитлар танланади. Ҳозирги вақтда хилма-хил озиқа мухитлар
таклиф қилинган, тасниф асоси қилиб қуйидаги хоссалари олингак.
1.
Тайёрланишига кўра озиқа муҳитлар табий ва сунъийларга
бўлинади. Табий озиқа муҳит ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан
тайёрланади. ҳозирги вақтда қимматли мазҳсулотларни (гушт ва
бошкалар) ўрнини босувчи: суяк ва балиқ унлари, озиқ-овқат ачитқиси,
қуйилган қон ва бошкалар озиқ-овқат ҳисобланмайдиганлар билан
алмаштириш йўлга қўйилган. Шунга қарамасдан, табий махсулотлардан
тайёрланадиган озиқа мухитлар таркиби жуда мураккаб ва
ишлатилаётган хом ашёга қараб ўзгаради. Бу мухитлардан кенг-куламда
фойдаланилади. Улар кимёвий тоза органик ва анорганик бирикмалардан
тайёрланади. Сунъий муҳит икки марта дистилланган сувда
суюлтирилган ва аниқ курсатилган концентрацияда олинади. Бу
муҳ\итларнинг аҳамиятли томони шунданки, уларнинг таркиби доимий
сақланади (уларга аниқ, қанча ва қандай моддалар киради) шунинг учун
бу мухитлар осон қайта ишлаб чиқарилади.
2.
Зичлик даражасига (консистенциясига) кўра суюқ, зич ва ярим
суюқ турларга бўлинади. Зич ва ярим суюқ озиқа муҳитлардан
тайёрланади. Суюқ озиқа муҳитларга агар-агар ёки желатина қўшилса
зич ва ярим суюқ муҳит ҳосил бўлади. Агар-агар полисахарид модда,
денгиз сув ўтларидан олинади. У микроорганизмлар учун озиқа бўлиб
ҳисобланмайди ва фақат муҳитни зичлаштиришда фойдаланилади. 80—
100°С ҳароратда эрийди. 40—45°С ҳароратда қотади. Желатина ҳайвон
оқсили, 25—30°С желатинали муҳитларда эрийди. Шунинг учун уларда
культураларни хона ҳароратида ўстирилади. pH 6,0 дан паст ва 7,0 дан
юқори бўлганда муҳитларнинг зичлиги камаяди ва улар ёмон совийди.
Айрим микроорганизмлар желатинадан озикланиш моддаси сифатида


фойдаланади—улар ўсганда муҳит суюлади.Бундан ташқари зич муҳит
сифатида қоннинг ивиган зардоби, ивитилган тухум, картошкали
мухитлар қўлланилади.
1.

Download 131.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling