18-Мавзу: Озиқ муҳитлар, уларнинг классификацияси. Соф култура ва идентификация ҳақида тушунча. Режа: Озиқа муҳитлар классиқикацияси


Download 131.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana22.12.2022
Hajmi131.75 Kb.
#1043440
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18-маш

Таркибига кўра муҳитлар оддий ва мураккаб муҳитларга бўлинади.
Уларга гўшт-пептонли шўрва (ГПШ), гўшт-пептонли агар (ГПА),
Хоттингер агари ва шўрваси, пептонли сув ва озиқали желатина киради.
Мураккаб муҳитлар тайёрлаш учун оддий озиқа муҳитларига қон, зардоб,
углеводлар ва микроорганизмларнинг бўлиниб кўпайиши учун зарур
бўлган моддалар қўшилади.
2.
Қўлланилишига кўра: а) Асосий озиқа муҳитлар-кўпгина патоген
микроорганизмларни ўстириш учун қўлланилади. Буларга ГПА, ГПШ,
Хоттингер агари ва шўрваси, пептонли сув киради.
б) Махсус озиқа муҳ;итларни—оддий озиқа мухиларда ўсмайдиган
микроорганизмларни ўстириш ва ажратиб олиш учун қўлланилади.
Масалан, стрептококкларни ўстириш учун озиқ муҳитларга шакар,
пневмакокк ва менингококклар учун қон зардоби, кўкйўтал қўзғатувчиси
учун қон қўшилади.
в) Электив (танланнб олинган) муҳитлар маълум турдаги
микроорганизмларни ўстириш учун ишлатилади. Бу муҳит
микроорганизмларни ўсишига тўсқинлик қиладиган муҳитлардир.
Масалан; ўт суюқлиги ўшилган муҳит ичак таёқчасини ўсишига
тўсқинлик қилиб, қорин тифи қўзғатувчисини ўсишига шароит яратади.
Озиқа муҳитлари маълум антибиотиклар, тузлар эриши ёки pH нинг
ўзгариши натижасида электив муҳитга айланади. Суюқ электив
муҳитларни бойитувчи мухитлар деб ҳам аталади. Масалан: pH 8,0 тенг
пептонли сув, pH шундай муҳитларда вабо вибриони бўлиниб кўпаяди,
бошқа микроорганизмлар ўсмайди.
г ) Дифференциал - диагностик муҳитлар деб бир турдаги микробларни
бошқа турдаги микроблардан ферментатив фаоллигига кўра фарқловчи
муҳитларга айтилади. Масалан: углеводли ва индикаторли Гисса
муҳитлари углеводни парчаловчи микроорганизмлар ўсганда муҳитнинг
ранги ўзгаради.
д) Консервацияловчи муҳитлар бирламчи экиш ва текшириш материалнни
лабораторияга жўнатиш учун қўлланиладиган муҳитлардир. Бу мухитлар
патоген микрооргаиизмларии ўлишдан сақлайди, сапрофитлар эса нобуд
бўлади. Масалан: глицеринли аралашмадан қатор ичак бактерияларини
аниқлашда, нажасни текширишда фойдаланилади.



Download 131.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling