18-Мавзу: Озиқ муҳитлар, уларнинг классификацияси. Соф култура ва идентификация ҳақида тушунча. Режа: Озиқа муҳитлар классиқикацияси
Download 131.75 Kb. Pdf ko'rish
|
18-маш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озиқа муҳитига культурани экиш усуллари
ФИЛЬТРЛАШ -Суюқ мухитлар ва эритилган желатинали мухитлар
қоғоз ёки материал фильтр орқали фильтрланади. Зич озиқа муҳитларни фильтрлаш қийинроқ, чунки улар тез зичланади. Асосан улар пахта, дока фильтр орқали фильтрланади. Иссиқ автоклав,иситилган воронка ва мухит иссиқлигида қоғоз ва матоли фильтрлардан хам фойдаланиш мумкин. Фильтрлашни чўктириш усули билан алмаштиришимиз мумкин. Бунинг учун муҳитни баланд цилиндрга қуйиб, автоклавда эритилади. Муҳит аста-секин совиши натижасида эримаган, муаллақ юрган заррачалар цилиндр тагига чўкади. Эртаси куни чўкма қисмини пичоқ билан олиб ташлаймиз. Тиниб қолган қисмини алоҳида идишга оламиз ва эритиб идишларга қуямиз. ҚУЙИШ- Мухитларни пробиркаларга 3—5 мл ёки флакон, колба, бутилкаларга 10 мл хажмда қуйилади, тўлатиб юбориш мумкин эмас. Чунки стерилизация вактида қопқоғи намланиши мумкин, бунда мухит стериллигини йўқотади. 100°С дан юқори ҳароратда стерилизация қилинадиган муҳитларни қуруқ, тоза идишларга қуйиш мумкин. Пастроқ хароратда стерилизации қилинадиган муҳитларни албатта стерил идишларга қуйиш лозим.Мухитларни воронка, учи Мор қисқичи билан қисилган резина найча орқали ёки ўлчамли, бюретка, дозатор, шприц-пипетка ва бошкалар ёрдамида қуйилади. Идишлар пахта-дока қопқоклар билан ёпилиб, устидан қоғоз қалпоқча билан ёпилади. СТЕРИЛИЗАЦИЯ- Озиқа мухитларни стерилизация қилиш, уларнинг таркибига боғлиқ. Озиқа муҳитига культурани экиш усуллари Петри косачасидаги ўсган культура косачанинг орқа томонидан қаламча ёрдамида белгилаб олинади ва ўрганилади, сунгра косачанинг қопқоғи юқорига қилиниб олдинга қўйилади. Бактериологик қовузлоқ аввал вертикал кейин горизонтал ҳолда чуғлантирилиб микроб культураси ўсмаган ерга текизилиб совитилади сўнг бактериологик қовузлок ёрдамида белгиланган шубҳали каллониянинг ярми олинади ва косачанинг қопқоғи ёпилиб сўнг чап мухитли пробиркага юқорида айтилгандек экилади. Петри косачаси тўнкариб қуйилади, қовузлоқ чуғлантирилади. Download 131.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling