18-Мавзу: Озиқ муҳитлар, уларнинг классификацияси. Соф култура ва идентификация ҳақида тушунча. Режа: Озиқа муҳитлар классиқикацияси


МИКРООРГАНИЗМЛАР СОФ КУЛЬТУРАСИНИ


Download 131.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana22.12.2022
Hajmi131.75 Kb.
#1043440
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18-маш

МИКРООРГАНИЗМЛАР СОФ КУЛЬТУРАСИНИ
АЖРАТИБ ОЛИШ УСУЛЛАРИ
Суюқ ва зич озиқа мухитида ўсган бир турдаги микроорганизмлар
тупламига соф культура дейилади. Текширилаётган материалнинг хоссаси
ва текшириш мақсадига кура соф культурани катор усулларда ажратиб
олиш мумкин. Асосан соф культурани ажратиб олиш учун зич озика
мухитида ўстирилган колониядан фойдаланилади. Колония деб,бир дона
микробнинг бўлиниб кўпайиши натижасида ҳосил бўлган микроблар
тупламига
айтилади. Соф культурани
ажратиб олиш
боскичлари:
1-кун — алоҳида колонияларни ажратиб олинади. Текшириш материали
қовузлоқ пипетка, шиша таёкча ёрдамида Петри косачасидаги агар
устига томизилади. Шпател ёрдамида текширилаётган материал экилади,
сунг шпателии чуғлантирмасдан 2- ва 3-косадаги агарларга экилади.
Бундай экилганда биринчи косачага кўпрок, иккинчисига камрок учинчи
косачага ундан хам кам текширилаётган материал тушади.Бактериологик
қовузлоқ ёрдамида хам алохида колонияни ажратиб олиш мумкин.
Бунинг учун текшириш материали физиологик эритмада ёки шўрва
ёрдамида
эритилади,
сўнг
кетма-кет
3
та
косачадаги
агарга
чуғлантирмасдан экилади. Бу усул Дркальский усули деб аталади.
Экилган косача термостатда 37 ҳароратда 24 соатга қолдирилади.
2-кун.
Косачалардаги микробнинг ўсиши ўрганилади. 1-косачада
микроблар қўшилиб ўсади. Шунинг учун колонияни алоҳида ажратиб
олишнинг иложи бўлмайди, 2- ва 3- косачаларда алохида колониялар
ҳосил бўлади. Бу колонияларни оддий кўзда, лупа, микроскопнинг кичик
объективида,
айрим
ҳолларда стериоскопик
микроскоп
ёрдамида
ўрганилади. Керакли колонияни косачанинг орқа томонидан белгиланади
ва соф культурасини ажратиб олиш қийшиқ агарга олиб экилади.
Экканимизни термостатга 37°С ҳароратда 24 соатга колдирилади.
3-кун. Қийшиқ агарда ўсган культурани ўрганилади. Суртма тайёрланади,
буялиб
микроскоп
остида
ўрганилади,
агар бир
турдаги
микроорганизмлар кўринса соф культура экилганига ишонч хосил
килинади ва хоссалари ўрганилади. Маълум манбалардан ажратиб
олинган ва урганилган культурага штамм дейилади.Қондан (гемокультура)
соф культура ажратиб олиш учун у суюқ мухитга, яъни стерил
шароитда олинган 10—15 мл ли суюқ мухитга экилади. Конда
микроблар кам бўлгани учун шундай қилинади. Конни 1:10 килиб суюк
мухитга экилади. Шундай қилиб, қонни суюлтирншга эришамиз
(суюлтирилмаган кон микроорганизмларга ўлдирувчан таъсир кўрсатади).


Колбадаги экилган муҳитимизни термостатда қолдирамиз- 1кундан сунг
колбада ўсган культурадан олиб алоҳида колония ҳосил қилиш учун
Петри косачадаги агарга экамиз. Керак булган ҳолларда 2—3 кундан
кейин қайтадан олиб экилади. Сийдик, ошкозон ювиндиси ва бошка
суюкликлардан соф культура ажратиб олиш учун улар асептик шароитда
центрифуга килинади. Соф культурани ажратиб олишнинг колган ишлари
юкорида айтилгандек олиб борилади. Соф культурани ажратиб олиш
учун электив мухитлар қўлланилади. Уни ажратиб олишда биологик
усулдан
ҳам
фойдаланилади.
Масалан,
спора
хосил
килувчи
бактерияларни ажратиб олишда текширилаётган материал 80° ҳароратда
10 дакика қиздирилади, бунда вегетатив микроорганизмлар нобуд бўлади.
Кислота ва ишқорга чидамли сил қўзратувчисининг соф культураснни
ажратиб
олиш
учун
мана
шу
моддалар
ёрдамида
қўшимча
микроорганизмдан озод бўлинади. Пневмококк ва тоун таёқчаларини
ажратиб олиш учун ок сичконларга текширилаётган материал юборилади.
Уларнинг организмида бу қўзғатувчилар тезрок булиниб кўпаяди.
КУЛЬТУРАЛ ХОССАСИ- Барча микроорганизмлар озиқа мухитларда
турлнча ўсади. Бу уларни фарклашда — дифференциациясида хизмат
килади. Айримлари оддий озика мухитларида яхши усади, бошкалари
озика
муҳитга
талабчан,
факат
махсус
мухитларда
усади.
Микроорганизмлар озиқа мухитида кўп, ўртача ёки кам ўсиши мумкин.
Пигмент хосил килувчи микроорганизм культуралари турли хил рангда
булиши мумкин. Стафилококк ок, сарик, тилла ранг, кук, яшил
таёкчалар кук-яшил пигментларни хосил қилади, факат колониянигина
эмас балки озика мухитнинг рангини хам узгартиради. Зич озика
мухитида микроорганизмлар экилаётган материалнинг микдорига қараб
қўшилиб кетган ёки алохида колония ҳосил килиб ўсади. Колониялар
қуидаги хоссаларига кура характерланади. Катталиги миллиметр когоз
ёки чизгич ёрдамида аникланади. Улар йирик (4—5 мм ва ундан катта
диаметрга эга), Ўртача 2—4 мм, кичик (1—2 мм) ва нуктасимон (1 мм
кам) булади. Формасига (шаклига) ку'ра 2 хил булади: S—шаклли —
юмалок, буртиб чиккан, четлари текис ва R — шаклли нотекис четлари
ғадир-будур ясси колониялар. Четлари микроскоп остида ёки лупа
ёрдамида аниқланади. Текис, ғадир-будур, тўқилган румолчага ўхшаш,
илдизсимон ва бошкача булиши мумкин. Юзаси — оддий кўз ёки лупа
ёрдамида аникланади; силлик, бурушган, қуруқ ялтирок, жилосиз, ғадир-
будур бўлади.Тиниклиги — тиник, хира булади.


Зичлик даражаси (консистенцияси) — бактериологик ковузлоқ ёрдамида
аникланади; камонсимон сочилувчан ва шиллиқ чўзилувчан бўлади.
Ранги — пигмент хосил қилишига боғлиқ, ок сарик, тилла ранг
(стафилококк) ва бошқа рангларда бўлиши мумкин. Суюқ озиқа
мухитида микроорганизмлар бир хилда лойқаланиб, чўкма (донадор,
чангга ўхшаш, пахтасимон ёки парда (нозик, бурушган, қўпол) ҳосил
қилиб ўсади. Ҳаракатчан микроорганизмлар ярим суюқ муҳитга санчиб
экилганда ёйилиб ўсади, Ҳаракатсизларини санчиб экилган еригина
ўсади, қолган қисми тиниқ бўлади. Микроорганизмларнинг культурал
хоссалари оддий кўз, лупа, микроскопнинг кичик объективи ёки
стереоскопик микроскоп остида ўрганилади.
МОРФОЛОГИК
ХОССАСИ-
Микроорганизмларнинг
морфологик
хоссасини ўрганиш хам микроорганизмларни дифференциациясига хизмат
қилади. Морфологияси бўялган препаратлар ўрганилади. Хужайранинг
шакли, улчами, уларнинг препаратда жойланиши, спора, капсула,
хивчинларининг
борлиги
аникланади.
Препаратларни бўялганда
микробларнинг буёқларга нисбатан муносабати (тинкториал хоссаси).—
буёқларни яхши ёки ёмон қабул қилиши, дифференциал буёқларга
қандай муносабатдалиги (Грам, Циль—Нильсен ва бошқаларда қандай
буялади)
аниқланади. Микробларнинг
ҳаракатчанлигини
бўялмаган
препаратлар ёрдамида аниқлаш мумкин. Тирикликка оид буёқлар
микроорганизмларнинг
ҳаракатчанлигини
ёки
ўлик
хужайраларни
фарқлаш, уларнинг бўлиниб кўпайишини кузатиш имконини беради.
ФЕРМЕНТАТИВ
ФАОЛЛИГИ- Микроорганизмларнинг
ферментатив
фаоллиги бой ва хилма-хилдир. Мана шу хоссаси бўйича микробларнинг
тури ва типигина эмас, балки уларнинг биовариантларини хам аниқлаш
мумкин. Микробларнинг асосий ферментатив хоссаларини ва уларнинг
сифатини аниқлаш усулларини кўриб чиқайлик. Углеводларни парчалаш
(сахарилитик фаоллиги), яъни шакар ва куп атомли спиртларни кислота
ёки кислота ва газгача парчаланиш хоссасини у ёки бу углевод ва
индикатор сақловчи
Гисса
мухитларида ўрганилади.
Сахаролитик
ферментлар таъсирида углеводлар кислотагача парчаланади, кислота
таъсирида индикатор ўз рангини узгартиради, натижада мухит хам ўз
рангини ўзгартиради. Микроблар бу углеводни парчаламаса, мухитнинг
рангини ўзгартирмайди. Газгача парчаланганини суюк мухитларда
сузгичларда газ тўпланиши ёки зич мухитларда пуфакчалар хосил
булганлигидан билишимиз мумкин. Сузгич бу бир учи кавшарланган
шиша найча булиб, у озиқа муҳитга стерилизация қилишдан аввал солиб


қуйилади.
Микробларнинг
сахаралитик
фаоллигини
Эндо,
ЭМС,
Плоскирёв мухитларида хам урганиш мумкин. Мухит таркибидаги
лактозани микроорганизмлар кислотагача парчалайди, кислота таъсирида
рангсиз фуксин ўз рангини ўзгартиради, натижада мухит ва колония хам
уз
рангини
узгартиради.
Лактозани
парчаламайдиган
микроорганизмларнинг колониялари рангсиз булади. Амилаза хосил
қиладиган микроорганизмлар крахмалли мухитда ўсганда крахмални
парчалайди. Крахмал парчалагаиини аниқлаш учун унга бир неча томчи
люгол эритмаси томизилганда мухитнинг ранги ўзгармайди. Крахмал
парчалапмаса люгол эритмаси томизилганда кўк рангга айланади.
Протеолитик хоссаси (яъни оқсилларни, полипептидларни ва бошқаларни
парчалаш хоссаси). Микробларнинг бу хоссаси желатинали, сутли,
зардобли пентонли мухитларда урганилалади. Микроблар желатинали
мухитда
усганда
желатинани ферментлаши
натижасида
мухитни
суюлтиради. Казеинни парчаловчи микроблар сутни пептонлайди, сут
ивийди. Пептон парчаланганда индол, водород сульфит, аммиак ажралади.
Уларнинг хосил булишини индикатор қоғоз ёрдамида аниқлаш мумкин.
Маълум эритмалар фильтр қоғозига шимдирилади, қуритилади ва 5 — 6
см узунликда қирқилади, микроб культура ГПШ га экилгандан сунг
қопкогига урнатилади (қистириб қуйилади). Термостатда устирилгандан
сунг натижа уқилади.Пептон аммиаккача парчаланса қоғоз кук рангга
киради. Водород сульфидгача парчаланиши натижасида 20% қўрғошин
ацетат эритмаси ва натрий гидрокарбонат шимдирилган қоғоз қўрғошин
сульфат хосил булиши натижасида хира рангга киради, индол хосил
булиши натижасида оксалат кислота шимдирилган қоғоз қизил рангга
киради.Юқорида айтилган мухитлардан ташқари микробларнинг турли
хил субстратларга парчаланишини маълум реактивлар шимдирилган қоғоз
дисклари ёрдамида аниқлаш мумкин. Зич ёки суюқ мухитга қоғоз
дисклари солинади, 37°С хароратда 3 соат термостатда сақлангандан
сунг олиб текширилади. Қоғоз дискнинг ранги узгарганига қараб
углевод, оқсил, аминокислота ва бошқаларнинг парчаланганлигини
билишимиз мумкин. Гемолитик (эритроцитларни парчалаш хоссаси)
қонли мухитларда урганилади. Суюқ мухитлар бунда тиниқ қолади зич
озиқа мухитида колония атрофида тиниқ рангсиз зона хосил бўлади.
Метгемоглобин хосил булса, колония атрофида яшил ланувчи соха хосил
бўлади.

Download 131.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling